Янгиликлар
ПРЕСС ТУР
КЎРКАМ ВА ЗАМОНАВИЙ ҚИЁФАДАГИ ШИФОХОНА
Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан туман тиббиёт бирлашмасига пресс тур ташкил этилди.
Маълумки, жорий йилда туман марказий касалхонасида “Сифат кафолат стандарт сервис” хусусий корхонаси томонидан 16 млрд. 370 миллион 390 минг сўмлик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Маъмурият, лаборатория ва “Тез ёрдам” бўлимлари, паталогик анатомия бўлимлари учун янги бинолар қурилди. Кир ювиш, 100 ўринли ички касалликлар бўлими бинолари, хўжалик ҳисобидаги терапия бўлимининг ташқи фасади таъмирланди. Касалхона ҳудуди асфальтланди.
-221 мингдан ортиқ аҳолига битта кўп тармоқли марказий поликлиника, 6 та оила шифокорлик пункти, 7 та оилавий поликлиника, 13 та маҳалла тиббиёт пункти, марказий касалхона тиббий хизмат кўрсатмоқда,-дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Зулфия Мамажонова.
-Бугунги тадбир давомида аҳолининг тиббиётдан розилиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий рўёбини кўрдик,-дейди блогер Рустамжон Турсунбоев.-Шифохона ҳудудидаги ҳар бир бўлим биноси бугун замонавий ва кўркам қиёфага кирибди, шароитлар ҳам аъло даражада.
Пресс тур давомида ОАВ ҳамда блогерлар вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Наманган шаҳридаги «Ишга марҳамат» моно марказидаЎзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Наманган вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган НАМАНГАН ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА Маҳаллабай ишлаш ҳамда ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ишлар билан Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни таништириш бўйича махсус ПРЕСС-ТУР олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Уйчи тумани 1-сектор ҳудудида жойлашган Мустақиллик МФЙда яшовчи Анваржон Тўрахонов пресс-тур иштирокчилари билан узумчиликдан оддий усулда кўп ҳосил олиш тажрибаси билан ўртоқлашди.
"Токни ҳам улаб, жайдари усулда узум етиштиряпман, бу йил хосилдан бир тонна олишни режалаштиряпман",-деди Анваржон ака.
Юртбошимиз ҳам бугун оз ердан кўп даромад олиш борасида узумчилик энг яхши йўналиш эканлигини таъкидлаган эдилар. Дарҳақиқат, узумчилик ростдан ҳам, сердаромад соҳа эканлигини уйчиликлар амалда исботлашмоқда.
ПРЕСС ТУР Кесканёрда катта кўтаринкилик. #сайёр_юриш Уйчи туманининг Кесканёр қишлоғи Қирғизистон билан чегара ҳудудда жойлашган бўлиб, 630 хонадон, 858 оила, 3376 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Маҳаллада коммунал қурилиш соҳалари вакиллари томонидан 5,5 км шағаллаш, 2,5 километр ҳаво тармоғи тортиб, энергия таъминотини яхшилаш, тоза ичимлик сув тармоғини тортиш ишлари амалга оширилмоқда.
- Кесканёрнинг Шўрқишлоқ маҳалласига кўчиб чиққанимизга ўттиз беш йил бўлди. Шундан буён бу қадар катта эътиборни кўрмаганман. Минг раҳмат ишбошиларга. Йўл, сув, электр, газ бўйича барча муамоларимиз ечилмоқда, - дейди Солим ота Дедаханов.
Ахсу районининг Дерез қишлоғи билан ёнма-ён жойлашган Шўрқишлоқдаги 165 хонадонда яшовчи 805 нафар аҳолининг турмуш фаровонлиги ошириш учун ушбу ҳудуд иссиқхоначиликка ихтисослаштирилмоқда. Чорвачилик, паррандачилик билан шуғулланиш истагидаларга имтиёзли кредит берилади.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси томонидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди давлат гранти асосида “Инсон қадри устувор давлат” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида “Жамоатчилик назорати: тажриба, таҳлил ва кузатувлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Туман тиббиёт бирлашмаси кичик мажлислар залида ўтган мазкур анжуманда дастлаб лойиҳа раҳбари Э.Юнусова маълумот бериб ўтди. У ўз сўзида бугунги кунда давлат ва жамият бошқарувида, кундалик фаолиятимизда очиқлик ва ошкоралик тамойилларини кучайтириш мақсадида фуқароларнинг сўз эркинлиги, ахборот олиш ва тарқатишга оид конституциявий норманинг ижросини амалда тўлиқ таъминланиши зарурлиги, мазкур лойиҳанинг келиб чиқиш ғояси, мақсади ва кутилаётган натижалар ҳақида тўхталди. Жамоатчилик кенгаши аъзоси А.Нажмиддинов “Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ҳақида” йиғилганларга тушунча берди. Мазкур қонун ижроси билан туман Кенгаши депутати А,Собитов бевосита ўзи томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида гапирди. Маҳала ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари М.Қамбаров, давлат тили бўйича маслаҳатчи Г.Мирзараҳимова, меҳнат фахрийлари Т.Солиев, Л.Ғаффоров, туман Кенгаши депутати Ғ.Жўраев мавзуга доир фикр-мулоҳазалар билдиришди.
Матбуот анжумани якунида ОАВ ҳамда блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Тадбир давомида лойиҳани самарали амалга оширилишида кўмаклашаётган фаоллар ва ОАВ, блогерлар вакилларига эсдалик совғалари топширилди.







