ПРЕСС ТУР Кесканёрда катта кўтаринкилик. #сайёр_юриш Уйчи туманининг Кесканёр қишлоғи Қирғизистон билан чегара ҳудудда жойлашган бўлиб, 630 хонадон, 858 оила, 3376 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Маҳаллада коммунал қурилиш соҳалари вакиллари томонидан 5,5 км шағаллаш, 2,5 километр ҳаво тармоғи тортиб, энергия таъминотини яхшилаш, тоза ичимлик сув тармоғини тортиш ишлари амалга оширилмоқда.
- Кесканёрнинг Шўрқишлоқ маҳалласига кўчиб чиққанимизга ўттиз беш йил бўлди. Шундан буён бу қадар катта эътиборни кўрмаганман. Минг раҳмат ишбошиларга. Йўл, сув, электр, газ бўйича барча муамоларимиз ечилмоқда, - дейди Солим ота Дедаханов.
Ахсу районининг Дерез қишлоғи билан ёнма-ён жойлашган Шўрқишлоқдаги 165 хонадонда яшовчи 805 нафар аҳолининг турмуш фаровонлиги ошириш учун ушбу ҳудуд иссиқхоначиликка ихтисослаштирилмоқда. Чорвачилик, паррандачилик билан шуғулланиш истагидаларга имтиёзли кредит берилади.







