ПРЕСС ТУР

КЎРКАМ ВА ЗАМОНАВИЙ ҚИЁФАДАГИ ШИФОХОНА

Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан туман тиббиёт бирлашмасига пресс тур ташкил этилди.

Маълумки, жорий йилда туман марказий касалхонасида “Сифат кафолат стандарт сервис” хусусий корхонаси томонидан 16 млрд. 370 миллион 390 минг сўмлик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Маъмурият, лаборатория ва “Тез ёрдам” бўлимлари, паталогик анатомия бўлимлари учун янги бинолар қурилди. Кир ювиш, 100 ўринли ички касалликлар бўлими бинолари, хўжалик ҳисобидаги терапия бўлимининг ташқи фасади таъмирланди. Касалхона ҳудуди асфальтланди.

-221 мингдан ортиқ аҳолига битта кўп тармоқли марказий поликлиника, 6 та оила шифокорлик пункти, 7 та оилавий поликлиника, 13 та маҳалла тиббиёт пункти, марказий касалхона тиббий хизмат кўрсатмоқда,-дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Зулфия Мамажонова.

-Бугунги тадбир давомида аҳолининг тиббиётдан розилиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий рўёбини кўрдик,-дейди блогер Рустамжон Турсунбоев.-Шифохона ҳудудидаги ҳар бир бўлим биноси бугун замонавий ва кўркам қиёфага кирибди, шароитлар ҳам аъло даражада.

Пресс тур давомида ОАВ ҳамда блогерлар вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.