«Уйчи туман» Хокимияти

Уйчи туманидаги Истиклол МФИда жойлашган куп каватли уйлар канализацияси учун жой куриш учун энг яхши таклифни танлаб олигп.

 ТАНЛОВ ХУЖЖАТЛАРИ

Уйчи тумани-2022

Танлов хужжатларининг мазмуни:

  • Танлов иштирокчилари учун йУрикнома

ТАНЛОВ ИШТИРОКЧИСИ УЧУН ЙУРИКНОМА

Ушбу йУрикнома 2021 йил 22 апрелдаги № 684-сонли Узбекистон Республикаси ”Давлат харидлари ТУгрисида”ГИ Конунига асосан ХаМДа Узбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2018 йил 26 майда № 3016-сон билан рУйхатдан Утказилган Узбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Лойиха Бошкаруви Миллий Агентлигининг ”Харид тартиб-тамойилларини ташкил этиш ва утказиш тугрисидаги” тартиби асосида ишлаб чикилди.

1. ТАНЛОВ ПРЕДМЕТИ ВА ТАХМИНИЙ КИЙМАТИ

  • Уйчи тумани Истиклол МФИда жойлашган куп каватли уйлар канализацияси учун жой куриш максадида хизмат кУрсатувчилар томонидан энг яхши таклифларни жалб килинади.
  • Танловнинг охирги киймати — 81 088 615сум.

Ушбу кийматдан ортик кийматдаги таклифлар кабул килинмайди ва куриб чикилмайди.

Ушбу танлов якунлари бУйича голиб чиккан ташкилот билан шартнома тузилади.

1.4.Ишларни бажариш муддати шартнома имзоланган кундан бошлаб 20

кун.

1 . 5 .Ишларни бошлаш муддати буюртма берилган кундан бошлаб хисобланади.

2. ТАНЛОВ ТАШКИЛОТЧИЛАРИ

2.1. ” Уйчи туман“ Хокимлиги (бундан кейин-"Буюртмачи” деб аталади) танлов ташкилотчиси хисобланади.

”Буюртмачи” манзили: Почта манзили 160100, Узбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Уйчи тумани, А. Темур кучаси, 62-уй

2.2. Танлов ”Буюртмачи” томонидан танловлар Утказиш бУйича тузилган Харид комиссияси томонидан Утказилади

2.3. Танлов УЗРТХАБ etender.uzex.uz платформасида ”Буюртмачи” томонидан тузилган танлов комиссияси оркали конунда белгиланган тартибда, белгиланган муддатларда утказилади.

З. ТАНЛОВ ИШТИРОКЧИЛАРИ

3.1. Танловда мулкчилик шаклидан катъий назар шу мазмунда иш ва хизматлар кУрсатишга ихтисослашган, камида З йил тажрибага эга бУлган барча юридик макомга эга бУлган ташкилотлар иштирок этиши мумкин.

3.2. Танловда иштирок этиши учун талабгорларга куйидаги талаблар куйилади:

-танлов предмети киЙматининг камида 20 фоизи микдоридаги айланма маблагларининг ёки кУрсатиб Утилган маблагларни беришга банк кафолатномаси, махсулот ни ишлаб чикариш учун зарур бУлган хомашё ресурслари ва мутахассисларнинг мавжудлиги;

-шартномалар ТУЗИШ юзасидан фукаролик-муомала хукукий лаёкат ва ваколатлар;

-танлов объектига ухшаш объектлар билан ИШЛаШ тажрибасининг мавжудлиги;

-уз кучлари билан илгари бажарилган иш хажмлари тУгрисидаги маълумотлар;

-танлов объектида уз кучлари билан бажариладиган ишларнинг мУлжалланаётган хажми (50 фоиздан кам бУлмаган холда); -Низом маблаги микдори.

3.3. Агар танлов предмети бУлган ишлар (хизматлар)ни бажариш билан боглик фаолият конунчиликка биноан лицензиялаштириши зарур бУлса, танловда иштирок этиш учун белгиланган тартибга мувофик тегишли лицензияга эга бУлган талабгорларга рухсат этилади.

3.4. куйидаги талабгорларга танлов жараёнларида иштирок Этишп рухсат берилмайди:

-кайта ташкил этилиш (ажратилиши, кушилиш), тугатиш ёки банкротлик арафасида турганлар; МОЛ-МУЛКИ мусодара килинганлар, хамда муассислик келишув, молиявий иштирок, холдинг ва бошка шаклда ифодаланган бевосита ташкилий-хукукий ёки бир бирига молиявий карамлиги мавжудлар.

3.5. Танлов иштирокчилари — талабгор ташкилотлар танлов предметининг лойиха хужжатлари, хусусан, лойихани график кисми (чизмалари) билан танишиб ЧИКИШ ва танлов таклифини тузиш учун буюртмачига (танлов ташкилотчисига) такдим этилиши хакида мурожаат килишга хаклидирлар.

Уйчи туманидаги Истиклол МФИда жойлашган куп каватли уйлар канализацияси учун экой куриш учун энг яхши таклифни танлаб олигп.

ТЕХНИК ТОПШИРИК

 

Асосий маълумотлар

Бажарувчи

1

Объект номи

Уйчи туманидаги Истиклол МФИда жойлашган куп каватли уйлар канализацияси учун экой куриш максадида хизмат кУрсатувчиларнинг энг яхши таклифни танлаб олигп.

2

Буюртмачи

Уйчи туман хокимлиги

3

Буюртма учун асос

Худуддаги куп каватли уйлар канализацияси муаммоси

4

Объектнпнг жойлашган манзили

Уйчи тумани А.Темур кучаси 62-уй

5

Катнашувчи учун талаблар

Истиклол МфЙда жойлашган куп каватли- уйлар канализацияси учун жой куриш

6

Бажарилган ИШЛщ) хисобкитоби

Х измат кУрсатувчи томонидан такдим килинган, тарафлар томонидан тасдикланган нуксон ва бажарилган ИШЈИР далолатномаси хамда хисоб варакаларга асосан икки томон Уртасида узаро тасдиклангандан сунг корхона нархларидан ошмаган холда ва пул утказиш йУли билан амалга оширилади. Шунингдек буюртмачи томонидан бажарилган ИШЛаР юзасидан

Утказиладиган маблаглар ККС билан КУШИб хисобланади. Шартномага асосан 81 088 615 (саксон бир миллион саксон саккиз минг ожги юз ун беш) СУмјшк хизмат бажарилиши ежалашти илган.

7

Иш тури

Буюртма асосида ХИзмат кУрсатувчи томонидащ Истиюлол МФИда жойлашган куп каватли уйлар канализацияси учун экой куриш

8

Хизматларни бажариш муддатн

2022 йил 15 матргача

10

Молияташтириш манбаи

Уйчи туман хокимлиги

Бош хисобчи .М.Мамажанов

Девонхона МУДИРИ:Ф. Темиров

Бош мутахассис: У. Кадиров

Бош мутахассис:К.Зокиржанов

Котиб:М.Назаров

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламенти ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2021 йил 31 июлдаги СҚ-360-IV-сонли қарорига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19 ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И :

 

  • Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири А.Абдуғаппаровнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  • Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари таркиби 1-8 иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

 

 

  • Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг 2021 йил 6 сентябрдаги VI-37-29-6-86-K/21 сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 

 

Кенгаш раиси                                          Ш.Мусаев

  • Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия

ТАРКИБИ

 

 

                                              Комиссия раиси

 

1.

Хожимирзаева Адиба Фазлиддиновна

 

-

6-Ғайрат сайлов округидан депутат, ЎзЛИДЭП туман кенгаши аппарат рахбари

 

                                          Комиссия аъзолари

 

2.

Юлдашева Дилдора Саидвалиевна

 

-

11-Марказий сайлов округидан депутат,

44-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори, комиссия котиби

3.

 

Ғаниев Акмалшер

Қодиралиевич

-

5-Бирлашган сайлов округидан депутат, 1-сонли касб-ҳунар мактаби директори

 

4.

Дадаханов Ёқубжон Рахимович

 

-

24-Чуртук сайлов округидан депутат,

хусусий тадбиркор

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, 2017 йил 10 апрель кунги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5005-сон Фармони ва бошқа қатор қарорлари талаблари асосида  туман ички ишлар бўлими томонидан иш олиб борилган.

Бунда асосан жиноятларни барвақт олдини олиш ҳамда  Ўзбекистон Республикаси  2022 йилнинг 12 ойи давомида 48 маротаба “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбири ўтказилиб, тадбирлар доирасида, туман сектор раҳбарлари билан 48  таСайёр қабул”лар ўтказилиб, Жисмоний ва  юридик  шахслардан  келиб  тушган 3150 та  ариза ва  шикоятлар, сайёр  ва  шахсий  қабулдан  келган  159 та ариза ва шикоятлар хал этилди.

 

Туман ҳудудида ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва хавфсизликни таъминлаш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва криминоген вазиятга таъсир этувчи ижтимоий-маиший муаммоларни бартараф қилиш, мақсадида ҳокимлик ва жамоатчилик тузилмалари билан бир қатор тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилиб, туман ҳудудида ижтимоий-сиёсий ва криминоген вазият барқарорлиги тўлиқ таъминланди.

 Содир этилган жиноятларни таҳлил қилганимизда, Жами МФЙ худудида руйхатга олинган жиноятлар 475 та булиб, Шундан – олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 326 та,  Аниқланадиган жиноятлар                149 тани ташкил қилади.

Амалга оширилган ижобий ишлар натижасида: туманда  жиноят  қидирув  сохаси  жиноятларини  2.8 фоизга  ёки  283 тадан  275 тага камайган.

 

Жиноят турларидан, – 

– босқинчилик 100 фоизга (1/0);

– фирибгарлик -16.5 фоизга (121/101);

– енгил  тан  жарохати  етказиш -33.3 фоизга (24/16);

–  ўртача оғир тан  жарохати  етказиш 50 фоизга (12/6);

– ўлим билан тугаган ЙТХ –23.1 фоизга (13/10) камайишига  эришилди.

Лекин, айрим йўл қўйилган камчиликлар натижасида, содир этилган жами жиноятлар 12 тага – 2.6 фоизга (463/475), бошқа  соха  жиноятлари 23 тага   ёки 24.2 фоизга (95/118) ортиб кетган.  

жиноят турларидан,

- қотиллик 100 фоизга (0/3); (Беруний, Янгихаёт,Мирзаравот)

-Оғир тан  жарохати  етказиш 80 фоизга (5/9); Ғайрат МФЙда  2 та, Оқтош, Мустақиллик, Беруний, Олмурут, Шифокор, Кесканёр, Овчибулоқ МФЙ   ;

– номусга тегиш 300,0 фоизга (1/3);(,Бояғон, Дехқон,Гумбаз МФЙларида)

– ўғирлик 7.7 фоизга (39/42); Оқтош Мфйда 4 та,  Боғ, МФЙ да  5 та, Тошлоқ, Мустақиллик, МФЙларида3 тадан, Ғайрат, Баландариқ, Дехқон Олмрут, Ёркатай МФЙларида 2 тадан,  Машад, Янгихаёт,  Умид,Гулистон, Соку, Шифокор, Чуртук, Янгиер, Мирзаравот, Навоий,  Тепасарой, Хизиробод, Беруний, МФЙларида 1 тадан  содир  этилган

– автомашинани олиб қочиш 100,0 фоизга (1/2)(Янгичек МФЙ) ошган.

-безорилик 1 тага ёки 3,7 фоизга (27/28)- Беруний, Қўрғонча 4 тадан, Боғ МФЙда  3 та, Ғайрат, Пастгузар, Мустақиллик,  МФЙларида  2 тадан, Муборак, Оқтош, Машад, Обод, Гулзор, Дахякота,  Дехқон, Янгиер, Баландариқ, Шафтоли, Хуррият МФЙларида 1 тадан  содир  этилган;

 

 

Шу билан бирга, жамоат  жойларида  содир  этилган  жиноятлар (15/14), кўча ва  хиёбонларда  содир  этилган  жиноятлар (9/8), Муқаддам  судланганлар  жинояти (36/35),  вояга  етмаганлар  жинояти (7/6),  маст  холда  содир  этилган  жиноятлар 9 тадан 8 тага  аёллар  жинояти 35 тадан  33 тага  камайган.

56 та маҳаллаларда содир этилган жиноятлар тахлилига кўра,

-16 тасида (28.6 %) жиноят содир этилмаган “яшил” ҳудудга,

-24 тасида (42.9%) жиноят сони камайган “сариқ” ҳудудга,

-16 тасида(28.6%) жиноятлар сони ўсган “қизил” ҳудудга киритилган. “Қизил” тоифадаги МФЙлар: Янги хаёт МФЙ, Мирзаровот МФЙ, Дехқон МФЙ,Беруний МФЙ,Боғ МФЙ, Навоий МФЙ, Оқ тош МФЙ, Тошлоқ МФЙ,Паст гузар МФЙ, Ғайрат МФЙ,Олмурут МФЙ, Кесканёр МФЙ, Қашқар МФЙ, Дўстлик МФЙ, Мустақиллик МФЙ, Янгиер МФЙ ларига тўғрии келади

 

Хотин-қизлар йўналишида, жиноятчилик 33 та қайд этилиб, 2 тага (35/33) камайган бўлсада.

Турлари бўйича, қасддан одам ўлдириш 1 тага (0/1), оғир тан жарохати етказиш 1 тага (0/1), иқтисодий жиноятлар 1 тага (5/6), бошқа соҳа жиноятлари 2 тага (5/7) ортиб кетган.

Жиноятни содир этишда иштирок этган хотин-қизлар 72 нафарни ташкил этиб 31 тага (41/72) ортиб кетган.

 

Муқаддам судланганлар томонидан содир этилган жиноят турларидан безорилик 1 тага (0-1), гиёхвандлик 4 тага (1-5), фирибгарлик 1 тага (15-16), бошқа соҳа жиноятлар 3 тага (1-4) ортиб кетишига йўл қўйилган.

Вояга етмаганлар умумий жиноятлар 1 та (7-6) камайган бўлсада, ушбу жиноятда иштирок этган вояга етмаганлар 6 нафарга ортиб кетишига йўл қўйилган.

 

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрель кунги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5005-сон Фармони  ижрсосини  таъминлаш  мақсадида  2022 йил   4-чораги  давомида Уйчи  туманида жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги амалга оширилган ишларни  халқ  депутаталари туман  кенгаши  сессияси  мухокамаси  кун  тартибига  киритилишига рухсат  беришингизни  сўраймиз

Уйчи  туман ИИБ бошлиғи

         подполковник                                 Ф.С.Мирзав

Ma’lumki, “Mahalliy davlat hokimiyati to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonunining 253-moddasi hamda O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 13-apreldagi PF-5415-son “Davlat huquqiy siyosatini amalga oshirishda adliya organlari va muassasalari faoliyatini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Farmonining 6-bandida tumanlar (shaharlar) adliya bo‘limlarining boshliqlari har chorakda xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlariga tuman (shahar) darajasidagi davlat organlari va tashkilotlarining norma ijodkorligi faoliyati hamda huquqni qo‘llash amaliyotining holati to‘g‘risida axborot taqdim etishi belgilangan.

Shunga ko‘ra, tuman adliya bo‘limi tomonidan 2022-yil 4-chorak davomida ushbu sohada amalga oshirilgan ishlar yuzasidan quyidagi axborot ixtiyoringizga havola qilinmoqda.

  • I. DAVLAT ORGANLARI VA TASHKILOTLARINING NORMA IJODKORLIGI FAOLIYATI BO‘YICHA:

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 13-apreldagi PQ-3666-son qarori bilan tasdiqlangan “Adliya vazirligi to‘g‘risida”gi Nizomga muvofiq qonun hujjatlariga muvofiq bo‘lmagan normativ-huquqiy hujjatlarni bekor qilish, to‘xtatib turish yohud ularni qonun hujjatlariga muvofiqlashtirish tuman adliya bo‘limlarining asosiy vazifasi etib belgilangan. Mazkur qaror ijrosini ta’minlash maqasadida tuman adliya bo‘limi tomonidan tuman hokimligining qarorlari va farmoyishlari hamda xalq deputatlari tuman Kengashlarining qarorlarini “E-Qaror” elektron dasturi orqali monitoring tartibida o‘rganish amalga oshirilib kelinmoqda.

Jumladan, 2022-yil 4-chorak davomida tuman hokimi tomonidan jami 1231 ta (shundan, O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasi hujjatlarining, yuqori turuvchi organlar va tegishli xalq deputatlari Kengashi qarorlarining ijrosini tashkil etish sohasida 356 ta, o‘z o‘rinbosarlari va ijroiya hokimiyati struktura bo‘linmalarining rahbarlarini lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod etish sohasida 38 ta, mahalliy byudjetni tasdiqlash sohasida 1 ta, vasiylik va homiylik tayinlash sohasida 13 ta, boshqa sohalar bo‘yicha 823 ta) qaror hamda 182 ta farmoyish qabul qilingan.

2022-yil 4-chorak davrida Uychi tuman hokimi tomonidan 7 ta hamda xalq depututlari Uychi tuman Kengashi tomonidan 1 ta normativ-huquqiy tusdagi qaror qabul qilindi.

Jumladan, tuman hokimining 2022-yil 30-noyabrdagi “Uychi tumanida umumiy ovqatlanish mahsulotlarini maxsus ajratilgan joylarda sotish tartibi to‘g‘risida”gi 696-6-86-Q/22 -sonli normativ-huquqiy tusdagi qarori tuman adliya bo‘limi tomonidan 2022-yil 29-noyabr kuni huquqiy ekspertizadan o‘tkazilib, ijobiy xulosa berildi.

Shuningdek, tuman hokimining 2022-yil 3-dekabrdagi “Uychi tumanida dam olish kuni yarmarkalarini o‘tkazish joyi va muddatlari to‘g‘risida”gi 699-6-86-Q/22 -sonli normativ-huquqiy tusdagi qarori tuman adliya bo‘limi tomonidan 2022-yil 1-dekabr kuni huquqiy ekspertizadan o‘tkazilib, ijobiy xulosa berildi.

Shuningdek, tuman hokimining 2022-yil 14-dekabrdagi “Uychi tumanida uy va turar joyning inventar yig‘ma jildidan olingan ma’lumotlar ayrim turlaridan ko‘chirmalar va nusxalar berish tartibi to‘g‘risida”gi 710-6-86-Q/22 -sonli normativ-huquqiy tusdagi qarori tuman adliya bo‘limi tomonidan 2022-yil 9-dekabr kuni huquqiy ekspertizadan o‘tkazilib, ijobiy xulosa berildi.

Shuningdek, tuman hokimining 2022-yil 28-dekabrdagi “Uychi tumanidagi tabiiy pichanzor va yaylovlarda pichan o‘rish normalarini tasdiqlash to‘g‘risida”gi 734-6-86-Q/22 -sonli normativ-huquqiy tusdagi qarori tuman adliya bo‘limi tomonidan 2022-yil 26-dekabr kuni huquqiy ekspertizadan o‘tkazilib, ijobiy xulosa berildi.

Shuningdek, tuman hokimining 2022-yil 30-dekabrdagi “Uychi tumanida hovli va uy atrofi hududlarini saqlash qoidalarini tasdiqlash to‘g‘risida”gi 737-6-86-Q/22 -sonli normativ-huquqiy tusdagi qarori tuman adliya bo‘limi tomonidan 2022-yil 30-dekabr kuni huquqiy ekspertizadan o‘tkazilib, ijobiy xulosa berildi.

Yuqoridagi hokim qarori loyihalari qabul qilinishi tuman miqyosida olib borilgan tahlil natijalariga ko‘ra adliya bo‘limining huquqiy maslahatlari va tegishli tavsiya hamda uslubiy ko‘maklari asosida amalga oshirildi.

Bundan tashqari, xalq deputatlari tuman Kengashining “Namangan viloyatining Uychi tumanining 2023 yilgi mahalliy byudjetini tasdiqlash to‘g‘risida”gi normativ-huquqiy tusdagi qarori tuman adliya bo‘limi tomonidan 2022-yil 30-dekabr kuni huquqiy ekspertizadan o‘tkazilganda, qaror loyihasi qabul qilinishiga tuman hokimining taqdimnomasi asoslardan biri etib belgilanmaganligi va ilova qilinmaganligi sababli e’tirozlar bilan xulosa berildi.

Vaholangki, O‘zbekiston Respublikasining “Mahalliy davlat hokimiyati to‘g‘risida”gi Qonunining 24-moddasiga ko‘ra viloyatlar va Toshkent shahri mahalliy byudjetlarini, shuningdek tumanlar va shaharlar byudjetlarini tegishincha viloyatlar va Toshkent shahar, tumanlar va shaharlar hokimlarining taqdimnomasiga binoan ko‘rib chiqish hamda qabul qilish xalq deputatlari tuman Kengashining asosiy vakolatlaridan biri etib belgilangan.

O‘zbekiston Respublikasining “Yo‘1 harakati xavfsizligi to‘g‘risida”gi Qonuni 17-moddasi 2-qismiga ko‘ra, O‘zbekiston Respublikasi hududida foydalanishda bo‘lgan va belgilangan tartibda ro‘yxatga olingan transport vositalari majburiy texnik ko‘rikdan o‘tkazilishi kerak.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 9-martdagi 125-son qarori bilan tasdiqlangan “Transport vositalarini majburiy texnik ko‘rikdan o‘tkazish tartibi to‘g‘risida”gi nizomning 32-bandiga asosan, texnik ko‘rikni o‘tkazish jadvali . va uni o‘tkazish bo‘yicha kelgusi yil uchun komissiya tarkibi har yili 15-dekabrgacha Toshkent shahar hokimi, Qoraqalpog‘iston Respublikasi va viloyatlaming tegishli tuman (shahar) hokimlarining qarori bilan tasdiqlanadi.

Shunga ko‘ra 2022-yilning 14-noyabr kuni Uychi tuman hokimligiga “Uychi tumanida 2023-yil uchun transport vositalarining majburiy texnik ko‘rigini o‘tkazish jadvali va komissiya tarkibini tasdiqlash to‘g‘risida”gi hokim qarorini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartib va muddatda qabul qilishni so‘rab taqdimnoma kiritilgan bo‘lsada, qaror loyihasi “E-Qaror” elektron dasturi orqali bir qator kamchiliklar bilan taqdim etilganligi sababli, dasturdan rad etildi. Kamchiliklar bartaraf etilgandan so‘ng qaror loyihasiga bo‘lim tomonidan ijobiy xulosa berildi.

2022-yil 4-choragi davomida “E-Qaror” elektron dasturi orqali monitoring o‘tkazilganda quyidagilar aniqlandi.

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-iyundagi “Mahalliy davlat hokimiyati organlari faoliyatiga “E-qaror” elektron tizimini joriy etish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi 390-son qarorining 3-bandida O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarorlari va farmoyishlarini faqat «E-qaror» elektron tizimi orqali ishlab chiqish, kelishish, qabul qilish (chiqarish), ro‘yxatga olish va e’lon qilish jarayonlarining doimiy monitoringini olib borish vazifasi belgilangan.

Monitoring davomida quyidagilar aniqlandi.

Jumladan, Uychi tuman hokimining 2021-yil 7-oktyabrdagi 283-6-86-Q/21-sonli qarori bilan Uychi tumani hududidagi maktabgacha ta’lim tashkilotlariga qamrab olinmagan 5 va 6 yoshli bolalarni maktab ta’limiga sifatli tayyorlash bo‘yicha 3, 7, 12, 16, 40-sonli maktabgacha ta’lim tashkilotlarida 1 ta, 4, 9, 11, 20, 21, 22, 25, 29, 31, 33, 36, 42-sonli maktabgacha ta’lim tashkilotlarida 2 ta, 5, 18, 26, 30-sonli maktabgacha ta’lim tashkilotida 3 ta, 2, 8, 35, 37, 38, 39, 44-sonli maktabgacha ta’lim tashkilotida 4 ta, 14-sonli maktabgacha ta’lim tashkilotida 5 ta, 23-sonli maktabgacha ta’lim tashkilotida 7 ta, jami 81 ta majburiy bir yillik tayyorlov guruhlari tashkil etishga ruxsat berilgan.

Vaholanki, Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 9-martdagi 132-son qarori bilan tasdiqlangan Bolalarni boshlang‘ich ta’limga majburiy bepul bir yillik tayyorlov guruhlari faoliyatini tashkil etish tartibi to‘g‘risidagi nizomning 5-bandiga asosan, majburiy bepul bir yillik tayyorlov guruhlarini tashkil etish to‘g‘risidagi buyruq tuman (shahar) maktabgacha ta’lim bo‘limi tomonidan Maktabgacha ta’lim vazirligining tegishli topshirig‘i kelib tushgan kundan boshlab ikki hafta muddatda qabul qilinadi.

Shuni ta’kidlash lozimki, mazkur nizomda davlat maktabgacha ta’lim tashkilotlarida majburiy bepul bir yillik tayyorlov guruhlari tashkil etish bo‘yicha hokim qarori qabul qilinishi lozimligi belgilanmagan.

Bundan tashqari, Uychi tuman hokimining 2022-yil 4-oktyabrdagi 597-6-86-Q/22-sonli qaror bilan Namangan mintaqaviy yo‘llarga buyurtmachi xizmati DUK buyurtmachiligi asosida Uychi tuman yo‘llardan foydalanish unitar korxonasi tomonidan bajarilgan Fayziobod mahalla fuqarolar yig‘inining Do‘stlik, Bog‘ va O‘qituvchi ko‘chalarida jami 3.4 kilometrni tashkil etuvchi beton qoplamali ichki yo‘llar obyektini foydalanishga qabul qilish yuzasidan tayyorlangan ishchi guruh dalolatnomasi tasdiqlanib, mazkur ichki yo‘llar obyekti foydalanishga qabul qilingan.

Vaholanki, O‘zbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari to‘g‘risida”gi Qonuni bilan tasdiqlangan “Amalga oshirilishi uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarni olish talab etiladigan faoliyat (harakatlar) turlari”ning 33-qatorida qurilishi (rekonstruksiyasi) tugallangan binolar va inshootlarni foydalanishga qabul qilish dalolatnomasi (qurilishi (rekonstruksiyasi) tugallangan binolar va inshootlardan foydalanish) bo‘yicha ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organ tumanlarning (shaharlarning) qurilish bo‘limlari ekanligi belgilangan.

Shuningdek, Shaharsozlik kodeksining 32-moddasi 2, 3, 7-qismlariga asosan, davlat sirlari yoki qonun bilan qo‘riqlanadigan boshqa sir bilan bog‘liq qurilishi tugallangan obyektlarni, shuningdek davlat ahamiyatiga ega obyektlarni qabul qilish O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tuziladigan davlat qabul komissiyasi tomonidan amalga oshiriladi. Bunda komissiya ishida buyurtmachi, ishlab chiquvchi va pudratchining vakillari majburiy tarzda ishtirok etishi kerak.

Qurilishi tugallangan obyektni qabul qilish pudratchi va buyurtmachi o‘rtasida imzolanadigan, qurilishi tugallangan obyektni topshirish-qabul qilish dalolatnomasi bilan rasmiylashtiriladi. Komissiya tuzilgan hollarda, qurilishi tugallangan obyektni topshirish-qabul qilish dalolatnomasi komissiya a’zolari, buyurtmachi, ishlab chiquvchi, pudratchi hamda texnik va mualliflik nazoratini amalga oshiruvchi shaxslar tomonidan imzolanadi.

Qurilishi tugallangan obyektni foydalanishga topshirish hududiy inspeksiya tomonidan qurilishi tugallangan obyektdan foydalanish uchun ruxsatnoma berilishi orqali amalga oshiriladi.

Bundan tashqari, Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 20-apreldagi 200-son qarori bilan tasdiqlangan “Qurilish-montaj ishlari tugallangan obyektdan foydalanish uchun ruxsatnoma berish bo‘yicha davlat xizmatlari ko‘rsatishning ma’muriy reglamenti”ning 3-bandiga asosan, qurilish-montaj ishlari tugallangan bino va inshootlardan ruxsatnomasiz foydalanish taqiqlanadi.

Mazkur Reglamentning 4-bandiga asosan, qurilish-montaj ishlari tugallangan obektdan foydalanish uchun ruxsatnoma berish tartibotiga ko‘ra:

qurilish sohasida hududiy nazorat inspeksiyalari qurilish-montaj ishlari tugallangan ikki qavatdan yuqori (sokolni hisobga olmagan holda), balandligi yer yuzasidan 12 metrdan yuqori va (yoki) umumiy maydoni 500 kvadrat metrdan ortiq bo‘lgan yakka tartibdagi uy-joylar hamda 300 metr kubdan ortiq bo‘lgan noturar bino va inshootlardan (II, III, IV toifalardagi ob'ektlar) foydalanish uchun ruxsatnoma beradilar;

tuman (shahar) qurilish bo‘limlari qurilish-montaj ishlari tugallangan ikki qavatdan yuqori bo‘lmagan (sokolni hisobga olmagan holda), balandligi yer yuzasidan 12 metrdan va (yoki) umumiy maydoni 500 kvadrat metrdan ortiq bo‘lmagan yakka tartibdagi uy-joylar va 300 metr kubdan ortiq bo‘lmagan noturar bino va inshootlardan (I toifa obyektlar) foydalanish uchun ruxsatnoma beradilar;

sanitariya-epidemiologiya xizmatining tuman (shahar) bo‘limi va tuman (shahar) favqulodda vaziyatlar bo‘limi II, III, IV toifalardagi obyektlardan foydalanish bo‘yicha xulosa beradilar;

ko‘p xonadonli uy-joy fondidan foydalanishni nazorat qilish hududiy inspeksiyalari ko‘p kvartirali uylarni qurish (rekonstruksiya qilish) ishlarining loyiha hujjatlariga muvofiqligi yuzasidan tegishli xulosa beradilar.

Mazkur qonunbuzilish holatlarini bartaraf etish etish maqsadida tuman hokimligiga tegishli taqdimnomalar kiritilib, Uychi tuman hokimining 2021-yil 7-oktyabrdagi 283-6-86-Q/21-sonli hamda 2022-yil 4-oktyabrdagi 597-6-86-Q/22-sonli qarorlari bekor qilindi.

Tuman hokimligi va xalq deputatlari Kengashi mas’ullaridan umummajburiy davlat ko‘rsatmalari sifatida huquqiy normalarni belgilashga, o‘zgartirishga yoki bekor qilishga qaratilgan normativ-huquqiy tusdagi hujjatlarni qabul qilishda albatta ularni adliya organlarida huquqiy ekspertizadan o‘tkazishlarini va qarorlarni qabul qilish hamda e’lon qilishda tuman adliya bo‘limi tomonidan berilgan zarur huquqiy maslahatlarga rioya qilishlarini so‘rayman.

  • DAVLAT ORGANLARI VA TASHKILOTLARIDA HUQUQNI QO‘LLASH AMALIYOTINING XOLATI BO‘YICHA:

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018 yil 13 apreldagi PQ-3666-son Qarori bilan tasdiqlangan “O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi to‘g‘risida”gi Nizomning 10-bandida davlat boshqaruvining tegishli sohalarida islohotlarni muvaffaqiyatli amalga oshirishga salbiy ta’sir o‘tkazayotgan tizimli muammo va kamchiliklarni, davlat organlari va tashkilotlari faoliyatida normativ-huquqiy hujjatlarni qo‘llash amaliyotini tahlil qilish va o‘rganish, natijalari bo‘yicha qonun hujjatlarini yanada takomillashtirishga oid takliflar tayyorlash adliya organlarining asosiy funksiyalaridan biri etib belgilangan.

Mazkur funksiyalarning ijrosini ta’minlash yuzasidan 2022-yilning 4-choragi davomida bo‘lim tomonidan tumandagi davlat organlari va tashkilotlarida huquqni qo‘llash amaliyotini o‘rganish va tahlil qilish sohasida jami 4 ta o‘rganish o‘tkazildi, so‘rov yo‘li bilan olingan ma’lumotlar asosida 14 ta monitoring o‘tkazildi.

Jumladan, O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligining 2022-yil 27-sentyabrdagi topshiriq xati hamda Namangan viloyati adliya boshqarmasining 2022-yil 30-sentyabrdagi 8-1/696-sonli topshirig‘i ijrosini ta’minlash maqsadida Uychi tuman veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish bo‘limida O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 4-dekabrdagi “Davlat veterinariya xizmati xodimlari mehnatiga qo‘shimcha haq to‘lash va ularni moddiy rag‘batlantirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi 963-son qarori ijrosi ahvoli yuzasidan monitoring o‘tkazildi.

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 4-dekabrdagi 963-son qarori bilan tasdiqlangan O‘zbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qo‘mitasi va uning tizimiga kiruvchi tashkilotlar xodimlarini moddiy rag‘batlantirish shartlari va tartibi to‘g‘risidagi nizomning (keyingi o‘rinlarda “Nizom” deb yuritiladi) 9-bandiga ko‘ra, Yangi yil, 8-mart – Xalqaro xotin-qizlar kuni, Navro‘z bayrami, Xotira va qadrlash kuni, Mustaqillik kuni, O‘qituvchi va murabbiylar kuni, Konstitutsiya kuni, Ro‘za hayit (Iyd al-Fitr) va Qurbon hayit (Iyd al-Adha) diniy bayram kunlari uchun xodimlar oylik ish haqining bir baravari miqdorda mukofotlanishi belgilangan.

Biroq, Nizomning ushbu bandi talablari asosida xodimlar oylik ish haqining bir baravari miqdorda mukofotlar to‘lab berilmagan.

Bundan tashqari, Nizomning 11-bandiga asosan xodimlarga qishloq xo‘jaligi mahsulotlari sotib olish uchun har yili bir marta bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravari miqdorida to‘lov tashkilotlar tomonidan o‘z mablag‘lari hisobidan amalga oshirilishi, Nizomning 14-bandi talablari bo‘yicha xodimlarni ijtimoiy qo‘llab-quvvatlash va ularning ish samaradorligini oshirish maqsadida har oyda (jamoa shartnomasiga muvofiq) yo‘l transporti uchun bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari miqdorida to‘lovlar amalga oshirilishi, Nizomning 14-bandi talablari bo‘yicha xodimlarning tushlik ovqatlanishi xarajatlariga ko‘maklashish maqsadida bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari miqdorida to‘lovlar amalga oshirilishi belgilangan bo‘lsada, ushbu mablaglar to‘lab berilmagan.

O‘tkazilgan monitoring yakuni yuzasidan Uychi tuman veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish bo‘limiga tegishli ta’sir chorasi kiritilib, qonunbuzilish holatlari bartaraf etildi.

Shuningdek, “Tuman (shahar) adliya bo‘limlari faoliyatini muvofiqlashtirish bo‘yicha Shtab”ning 2022-yilga mo‘ljallangan Dasturining 13-bandida O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 19.02.2018-yildagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalari sohasini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PF-5349-son farmoniga asosan davlat organlari va boshqa budjet tashkilotlarining zamonaviy axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini joriy qilish va rivojlantirishga mas’ul bo‘lgan xodimlariga har oylik ustama to‘lash ahvoli so‘rov yo‘li bilan monitoring qilindi.

Monitoring davomida Uychi tuman irrigatsiya bo‘limida Do‘sboyev Baxodir Ortiqboy o‘g‘li axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini joriy qilish va rivojlantirishga mas’ul hisoblanib, B.Do‘sboyevga 2.464.330 so‘m ish haqi belgilanganligi va 2022-yil davomida 6.916.023 so‘m ustama to‘lanmaganligi, Uychi tuman madaniyat bo‘limida Toshtemirova Gulnoza Odiljanovna axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini joriy qilish va rivojlantirishga mas’ul hisoblanib, G.Toshtemirovaga 2022-yil davomida 12.265.223 so‘m ish haqi to‘langanligi va 2.633.990 so‘m ustama to‘langanligi, biroq 9.631.233 so‘m ustama to‘lanmaganligi ma’lum bo‘ldi.

Vaholangki, O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalari sohasini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PF-5349-son farmonining 7-bandi “g” kichik bandi talablari bo‘yicha davlat organlari va boshqa byudjet tashkilotlarining zamonaviy axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini joriy qilish va rivojlantirishga mas’ul bo‘lgan xodimlariga beriladigan har oylik ustama miqdori xodim lavozim maoshidan 100 foizdan kam bo‘lmagan miqdorda belgilanadi.

O‘rganish davomida mazkur tashkilotlarda aniqlangan qonunbuzilish holatlari tegishli ta’sir choralari asosida bartaraf etilib, xodimlar manfaatlari qanoatlantirildi.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 13-apreldagi PQ-3666-son qarori bilan tasdiqlangan “O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi to‘g‘risida Nizom”ning 9-bandida adliya organlariga davlat boshqaruvi organlari, xo‘jalik birlashmalari, mahalliy davlat hokimiyati organlari faoliyatida huquqni qo‘llash amaliyotini izchil va bir xilda ta’minlash bo‘yicha choralarni amalga oshirish vazifalari belgilangan.

Uychi tuman adliya bo‘limi yuridik xizmat ko‘rsatish markazining 2022-yil 24-oktyabrdagi 1-11/12-son xabarnomasi va 2022-yil 4-noyabrdagi 1-11/17-son qo‘shimcha axboroti asosida taqdim etilgan ma’lumotlar o‘rganib chiqilganda quyidagi qonunbuzilish holati aniqlandi.

Xususan, Uychi tuman maktabgacha ta’lim bo‘limi (keyingi o‘rinlarda Uychi tuman MTB) mudirining 2021-yil 1-avgustdagi 39K-sonli buyrug‘i bilan Uychi tuman MTB maxsus ta’mirlash-ekspluatatsiya chilangar-santexnigi Boxodirov Jobir Zoxidjanovichga 2021-yil 1-avgustdan “Sport targ‘ibotchisi” qo‘shimcha vazifasi yuklanib, uning bazaviy lavozim maoshiga 20 foiz miqdorda ustama belgilanib, aniqlangan ma’lumotga ko‘ra 3 528 731 so‘m to‘lanishi lozim bo‘lsada, mazkur ustama mablag‘lari to‘lanmaganligi aniqlandi.

Vaholanki, O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 30-oktyabrdagi “Sog‘lom turmush tarzini keng tatbiq etish va ommaviy sportni yanada rivojlantirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PF-6099-son Farmonining 13-bandida 2021-yil 1-yanvardan barcha davlat organlari va tashkilotlarida sog‘lom turmush tarzi va ommaviy sportni rivojlantirish maqsadida mehnat jamoalarida faoliyat yuritayotgan xodimga “Sport targ‘ibotchisi” qo‘shimcha vazifasini yuklash va uning bazaviy lavozim maoshiga 20 foiz miqdorida ustama belgilash yo‘lga qo‘yilishi belgilangan.

Biroq mazkur qonunbuzilish holatini bartaraf etish bo‘yicha tuman maktabgacha ta’lim bo‘limiga taqdimnoma kiritilishiga qaramasdan, ustama mablag‘lari to‘lab berilmagandan so‘ng “Sport targ‘ibotchisi” J.Boxodirovga ustama mablag‘larini to‘lab berish yuzasidan sudning qonuniy hal qiluv qarori qabul qilinishiga erishildi.

Uychi tuman adliya bo‘limi tomonidan Yuridik xizmat ko‘rsatish markazining 25.10.2022 yil kungi 1-11/13-son hamda 1-11/14-son xabamomalariga asosan Uychi tuman sahitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi bo‘limida O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 29.06.2021 yildagi “Davlat organlari va tashkilotlariga yuridik xizmat ko‘rsatish faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PQ-5168-sonli qarori ijrosi yuzasidan monitoring o‘tkazildi.

Monitoring jarayonida Uychi tuman sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi bo‘limida yuridik tusdagi hujjatlarni qabul qilishda qonunchilik xujjatlari talablari buzilishiga yo‘l qo‘yilganligi aniqlandi.

Jumladan, Uychi tuman sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi bo‘limi tomonidan 26.03.2022-yilda bo‘lim mutaxasislari A.Abdullaev, A.Rozikovlami Uychi tuman, Guliston MFYda joylashgan “Uychi Mahliyo Fayz Maskani” MChJga sanitariya nazorati o‘tkazish uchun yuborish to‘g‘risidagi 01/16-sonli buyruq qabul qilingan. Biroq, mazkur buyruq loyihasi Uychi tuman adliya bo‘limining yuridik xizmatlar ko‘rsatish markazi bilan kelishilmagan, yani yuridik xizmatlar ko‘rsatish markazidan huquqiy ekspertizadan o‘tkazilmagan. Shu kabi qonunchilik hujjati talablari buzilishi 28.03.2022-yildaqabul qilingan 01/17-sonli buyruqda ham takrorlangan.

Vaholanki, O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 29.06.2021 yildagi “Davlat organlari va tashkilotlariga yuridik xizmat ko‘rsatish faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PQ-5168-sonli qarorining 6-bandiga ko‘ra, markazlar tomonidan yuridik xizmat ko‘rsatilishi belgilangan tashkilotlar tomonidan Markazlar bilan kelishilmagan holda yuridik tusdagi hujjatlar qabul qilinishiga yo‘l qo‘yilmaydi. Bunday hujjatlar yuridik kuchga ega emas hamda ular qabul qilingan paytdan e’tiboran hech qanday huquqiy oqibatlami keltirib chiqarmaydi.

Mazkur qonunbuzilish holatlari yuzasidan tuman sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi bo‘limiga tegishli ta’sir choralari kiritilib, mazkur buyruqlarni bekor qilish va qonunga muvofiqlashtirish choralari ko‘rildi.

Shuningdek, Namangan viloyat adliya boshqarmasi huzuridagi “Tuman (shahar) adliya bo‘limlari faoliyatini muvofiqlashtirish bo‘yicha Shtab”ning 2022-yilga mo‘ljallangan Dasturining 15-bandida O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 21-dekabrdagi 276-son qarori bilan tasdiqlangan “O‘zbekiston Respublikasi davlat muassasalari tibbiyot va farmatsevtika xodimlari mehnatiga haq to‘lash tartibi va shartlari to‘g‘risida”gi Nizom (keying o’rinlarda Nizom) ijrosi Uychi tuman tibbiyot birlashmasi, tuman maktabgacha ta’lim bo‘limi faoliyatida so’rov yo’li bilan monitoring o’tkazildi.

Monitoring davomida quyidagi qonunbuzilish holatlari aniqlandi.

Jumladan, Uychi tuman tibbiyot birlashmasida 13 nafar oliy toifali operatsiya hamshiralariga Nizom 9-bandida belgilangan oltinchi razryad bo‘yicha emas, beshinchi razryad bo‘yicha haq to‘lash belgilanganligi, 3 nafar I toifali operatsiya hamshirasiga beshinchi razryad bo‘yicha haq to‘lanishi lozim bo‘lsada, to‘rtinchi razryad bo‘yicha 2,031 tarif koeffitsiyentida, 2 nafar II toifali operatsiya hamshiralariga to‘rtinchi razryad bo‘yicha haq to‘lanishi lozim bo‘lsada, uchinchi razryad bo‘yicha 1,847 tarif koeffitsiyentida, 5 nafar toifasiz operatsiya hamshiralariga uchinchi razryad bo‘yicha haq to‘lanishi lozim bo‘lsada, ikkinchi razryad bo‘yicha 1,679 tarif koeffitsiyentida mehnatga haq to‘lash amalga oshirilayotganligi aniqlandi.

Monitoring yakuni bo‘yicha bo‘lim tomonidan kiritilgan ta’sir chorasi natijasida tuman tibbiyot birlashmasida mazkur xodimlarga haq to‘lashda razryadlarni Nizom talablariga muvofiqlashtirilgan holda haq to‘lab borish hamda xodimlarga to‘lanmagan ish haqidagi farqlarni to‘lab berilishi ta’minlandi. Mehnat qonunchiligi buzilganligi sababli ish beruvchini ma’muriy javobgarlikka tortish choralari ko‘rildi.

Monitoring davomida shuningdek, Uychi tuman maktabgacha ta’lim bo‘limiga qarashli maktabgacha ta’lim tashkilotlarida faoliyat yurituvchi hamshiralarga 2021-yil uchun 10 nafar uzluksiz ish staji 5 yildan 10 yilgacha bo‘lgan hamshiralarga 5.180.545 so‘m, 8 nafar uzluksiz ish staji 10 yildan 15 yilgacha bo‘lgan hamshiralarga 9.570.674 so‘m, 11 nafar uzluksiz ish staji 15 yildan 20 yilgacha bo‘lgan hamshiralarga 24.415.794 so‘m, 16 nafar uzluksiz ish staji 20 yildan ortiq bo‘lgan hamshiralarga 51.895.944 so‘m miqdoridagi jami hisobda 91 062 957 s‘om ustama pullari to‘lab berilmaganligi aniqlandi.

Monitoring yakuni bo‘yicha bo‘lim tomonidan kiritilgan ta’sir chorasi natijasida tuman maktabgacha ta’lim bo‘limida mazkur xodimlarga xodimlarga uzluksiz ish staji uchun to‘lanmagan ish haqlarini to‘lab berilishi ta’minlandi. Mehnat qonunchiligi buzilganligi sababli ish beruvchini ma’muriy javobgarlikka tortish choralari ko‘rildi.

Uychi tuman adliya bo‘limi tomonidan Yuridik xizmat ko‘rsatish markazining 1-11/16, 1-11/20 va 1-11/23-son xabarnomalarga asosan Uychi tuman MTBga qarashli davlat maktabgacha ta’lim tashkilotlari hamda tuman tibbiyot birlashmasida O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 29.06.2021 yildagi “Davlat organlari va tashkilotlariga yuridik xizmat ko‘rsatish faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PQ-5168-sonli qarori ijrosi yuzasidan monitoring o‘tkazildi.

Monitoring jarayonida tumandagi davlat maktabgacha ta’lim tashkilotlari hamda tuman tibbiyot birlashmasida yuridik tusdagi hujjatlarni qabul qilishda qonunchilik hujjatlari talablari buzilishiga yo‘l qo‘yilganligi aniqlandi.

Jumladan, tuman tibbiyot birlashmasida 2022-yil davomida qabul qilingan 30 ta buyruqlar Uychi tuman adliya bo‘limining yuridik xizmat ko‘rsatish markazida huquqiy ekspertizadan o‘tkazilmaganligi aniqlandi.

Shuningdek, deyarli barcha davlat maktabgacha ta’lim tashkilotlarida 2022-yil 1-avgustdan keyin qabul qilingan 4226 ta shartnoma va buyruqlar Uychi tuman adliya bo‘limining yuridik xizmat ko‘rsatish markazida huquqiy ekspertizadan o‘tkazilmaganligi aniqlandi.

Vaholanki, O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 29.06.2021 yildagi “Davlat organlari va tashkilotlariga yuridik xizmat ko‘rsatish faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PQ-5168-sonli qarorining 6-bandiga ko‘ra, markazlar tomonidan yuridik xizmat ko‘rsatilishi belgilangan tashkilotlar tomonidan Markazlar bilan kelishilmagan holda yuridik tusdagi hujjatlar qabul qilinishiga yo‘l qo‘yilmaydi. Bunday hujjatlar yuridik kuchga ega emas hamda ular qabul qilingan paytdan e’tiboran hech qanday huquqiy oqibatlami keltirib chiqarmaydi.

Mazkur qonunbuzilish holatlari adliya bo‘limi tomonidan kiritilgan tegishli ta’sir chorasi natijasida bartaraf etilib, barcha buyruq va shartnomalarni qonunchilik hujjatlariga muvofiqlashtirishga erilildi.

Shuningdek, Yuridik xizmat ko‘rsatish markazining 2022-yil 30-noyabrdagi 1-11/28-son xabamomasiga asosan tuman Obodonlashtirish boshqarmasida O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 29-iyundagi PQ-5168-sonli qarori ijrosi yuzasidan monitoring o‘tkazilganda tuman obodonlashtirish boshqarmasi boshlig‘i tomonidan 2022- yil 28-yanvar kuni qabul qilingan “Boshqarmada ishchi guruh tashkil etish to‘g‘risida”gi 1-sonli buyruq Yuridik xizmat ko‘rsatish markazidan huquqiy ekspertizadan o‘tkazilmaganligi aniqlanib, ta’sir chorasi natijasida mazkur buyruq bekor qilindi hamda boshqarma boshlig‘i ma’muriy javobgarlikka tortildi.

Shuningdek, Uychi tuman yuridik xizmat ko‘rsatish markazining 16.11.2022 yildagi 1-11/22-son hamda 22.11.2022 yildagi 1-11/26-son xabamomalari asosida Uychi tuman maktabgacha ta’lim bo‘limi tizimidagi maktabgacha ta’lim tashkilotlarida- mehnat to‘g‘risidagi qonunchilik hujjatlariga rioya qilinishi ahvoli yuzasidan monitoring o‘tkazilganda mehnat to‘g‘risidagi qonunchilik hujjatlari buzilishi holatlariga yo‘l qo‘yilganligi aniqlandi.

Jumladan,O‘zbekiston Respublikasi Mehnat kodeksining 133-moddasida yillik mehnat ta’tillari barcha xodimlarga, shu jumladan o‘rindoshlik asosida ishlayotgan xodimlarga, dam olish va ish qobiliyatini tiklash uchun ish joyi (lavozimi) va o‘rtacha ish haqi saqlangan holda berilishi, Mehnat Kodeksining 144- moddasida yillik ta’tillarni berish navbati kalendar yil boshlangunga qadar ish beruvchi tomonidan kasaba uyushmasi qo‘mitasi yoki xodimlaming boshqa vakillik organi bilan kelishib tasdiqlanadigan jadvalga muvofiq belgilanishi, ta’til berish vaqti haqida xodim ta’til boshlanishidan kamida o‘n besh kun oldin xabardor qilinishi kerakligi, ta’tildan foydalanishning jadvalda belgilangan vaqti xodim bilan ish beruvchining kelishuviga binoan o‘zgartirilishi mumkinligi belgilab qo‘yilgan.

Shuningdek, O‘zbekiston Respublikasi Mehnat kodeksining 148-moddasiga ko‘ra, ta’til uchun haq to‘lash jamoa shartnomasida belgilangan muddatlarda, lekin ta’til boshlanmasidan oldingi oxirgi ish kunidan kechikmay amalga oshirilishi lozim.

Bunda xodimlami mehnat ta’tiliga yuborishda ta’tillar jadvali yoki xodim bilan ish beruvchining kelishuvi xodim ta’tilga yuborilmasdan buxgalteriya bo’limiga taqdim etilish shart.

Biroq, Uychi tuman 5-sonli maktabgacha ta’lim tashkiloti tomonidan xodim L.Asqarova 01.11.2022-yildan mehnat ta’tiliga chiqib ketgan bo‘lsada, mehnat ta’tili berish to‘g‘risidagi buyruq mudira tomonidan 16 kun o‘tib, 17.11.2022 yilda qabul qiiingan.

Shu kabi xato-kamchiliklar 50-MTT xodimi D.Davlatalievaga mehnat ta’til berish, 16-MTT xodimi M.Mamajanova va LQosimovaga ta’til berish, 2-MTT xodimi M.Xaliovaga ta’til berish, 3-MTT xodimi N.Abdullaevaga o‘qish ta’tili berish to‘g‘risidagi buyruqlami qabul qilishda ham takrorlangan.

Bundan tashqari yuqorida kech qabul qilingan buyruqlami birortasi buxgalteriya bo‘limiga ta’til pullami hisoblash va to‘lash uchun taqdim etilmagan. Natijada xodimlarga ta’til pullari Qonunda belgilangan muddatlar berilishi ta’minlanmagan.

Bundan tashqari, Mehnat kodeksining 82-moddasiga ko‘ra, ishga qabul qilish ish beruvchining buyrug‘i bilan rasmiylashtiriladi. Buyruq chiqarish uchun xodim bilan tuzilgan mehnat shartnomasi asos bo‘ladi.

Shunday bo‘lsada, 46-MTT xodimi S.Abdullaeva ichki o‘rindoshlik asosida 12.11.2022 yilgacha lavozimi bo‘yicha ishlagan bo‘lsada, u bilan mehnat shartnomasi, muddat tugagandan so‘ng 17.11.2022 yilda rasmiylashtirilgan bo‘lsada, buyruq qabul qilinmagan.

Bundan tashqari ushbu mehnat shartnomasi tuzishda xodimni arizasi va tashkilot uslubchisini bildirgisi asos qilib olingan. Ushbu bildirgi va arizada S.Abdullaevani 01.11.2022 yildan ish boshlashi ko‘rsatilgan bo‘lsada, mehnat shartnomasida ish boshlangan kun 17.10.2022 yil kuni etib belgilangan.

Monitoring yakuniga ko‘ra bo‘lim tomonidan kiritilgan ta’sir choralari natijasida yuqoridagi qonunbuzilish holatlariga bartaraf etilib, aybdor shaxslarga nisbatan intizomiy jazo choralari qo‘llanildi.

Uychi tuman adliya bo‘limi tomonidan Yuridik xizmat ko‘rsatish markazining 2022-yil 18-noyabrdagi 1-11/24-son xabamomasiga asosan monitoring o‘tkazilganga tuman tibbiyot birlashmasida xodimlarga homiladorlik va tug‘ish ta’tili berilishida mehnat to‘g‘risidagi qonunchilik hujjatlari buzilishi holatlariga yo‘l qo‘yilganligi aniqlandi.

Jumladan, Uychi tuman tibbiyot birlashmasi rahbarining 13.10.2022 yildagi 1695-6-86-TB/2022-son buyrug‘i bilan xodim G.G‘apparovaga homiladorlik va tug‘ish ta’tili belgilangan, biroq unga 7.085.447 so‘m miqdoridagi homiladorlik va tug‘ish bo‘yicha nafaqa to‘lab berilmagan.

Bu kabi vaziyatlar 2022 yilda yana 8 ta holatda takrorlanib, homiladorlik va tug‘ish bo‘yicha xodimlarga umumiy hisobda 40.420.138 so‘m miqdoridagi homiladorlik va tug‘ish bo‘yicha nafaqa puli to‘lab berilmagan.

Vaholanki, O‘zbekiston Respublikasi Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligining 2002-yil 8-maydagi “Davlat ijtimoiy sug‘urtasi bo‘yicha nafaqalar tayinlash va to‘lash tartibi to‘g‘risida”gi 1136-son Nizomi 40- bandiga asosan homiladorlik va tug‘ish bo‘yicha nafaqani tayinlash va to‘lash uchun belgilangan tartibda berilgan mehnatga layoqatsizlik varaqasi asos bo‘lishi, Nizomning 7-bandi talablari bo‘yicha nafaqa oyiga bir marta - oyning ikkinchi yarmi uchun beriladigan ish haqi bilan birga to‘lab berilishi lozim.

Mazkur qonunbuzilishi holatlari yuzasidan bo‘lim tomonidan tegishli ta’sir chorasi kiritilishi natijasida xodimlarga homiladorlik va tug‘ish bo‘yicha nafaqa pullarini to‘lab berilishi ta’minlandi.

Shuningdek, Namangan viloyat adliya boshqarmasi boshlig ‘ining 2022-yil 6-dekabrdagi 250-um-son buyrug‘iga asosan tuman xalq ta’limi bo‘limida “Nogironligi bo‘lgan shaxslarning huquqlari to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuni, O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 13-oktabrdagi “Alohida ta’lim ehtiyojlari bo‘lgan bolalarga ta’lim-tarbiya berish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PQ-4860-son qarori, O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-oktabrdagi “Alohida ta’lim ehtiyojlari bo‘lgan bolalarga ta’lim berishga oid normativ-huquqiy hujjatlami tasdiqlash to‘g‘risida”gi 638-son qarori talablari o‘rganilganda bir qator qonunbuzilish holatlariga yo‘l qo‘yilganligi aniqlandi.

Tuman xalq ta’limi bo‘limi bolalarni ijtimoiy-psixologik qo‘llab quvvatlash sho‘basi tomonidan taqdim etilgan ma’lumotlarga ko‘ra, Uychi tumanida 2022- 2023-o‘quv yilida 92 nafar bola uyida yakka tartibda ta’lim oladi hamda ularning 24 nafari o‘zi biriktirilgan maktabdan kamida 1.5 km masofada istiqomat qiladi.

Biroq, tumandagi umumtalim maktablarining 16 nafar yakka tartibda ta’lim olayotgan o‘quvchilarning yashash manzillari 1.5 km masofadan ortiq bo‘lsada, oquvchilarga dars berayotgan pedagoglarga yo‘l haqi kompensatsiyasi to‘lash rejalashtirilgan bo‘lsada, o‘rganish vaqtiga qadar to‘lab berilmaganligi ma’lum bo‘ldi.

Vaholangki, O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan 2013-yil 5-martda 2435 raqami bilan ro‘yxatdan o‘tkazilgan qaror 3-bandiga ko‘ra, maktab o‘qituvchilariga - maktabdan o‘qitilayotgan o‘quvchining yashash joyigacha kamida 1,5 kilometr masofa bo‘lganda uyda o‘qitilayotgan bir nafar o‘quvchi uchun eng kam oylik ish haqining (bazaviy hisoblash miqdorining) 100 foizi miqdorida amalga oshirilishi belgilangan.

E’tiborlaring uchun rahmat.

 

 

Bo‘lim boshlig‘i,

3-darajali adliya maslahatchisi                                   E.Toshmatov

         АХБОРОТ

Бюронинг Уйчи туман бўлимининг

    2022 йилнинг 12 ойлик фаолияти

                   юзасидан ҳисобот

 

Ўзбекистан Республикаси Президентининг 24.11.2020 йилдаги Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6118-сонли Фармони қабул қилиниб, Бюро органлари фаолиятига оид бир қатор қўшимча ўзгартиришлар киритилган.

Хусусан, Фармоннинг 4.1-бандида Бюро худудий бошқармалари ва туман-шаҳар бўлимлари бошлиқлари ўз фаолияти тўғрисида тегишинча ҳалқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ҳар ярим йилда хисобот тақдим этиб бориши белгиланган.

Бюронинг Уйчи туман бўлими томонидан 2022 йил давомида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Худудий бошқарма томонидан ижро ҳужжатларини амалда ундириш юзасидан тасдиқланган режа-графиклар ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилиб, белгиланган мазкур режа-графиклар ижроси туманда тўлиқ таъминланди.

Шунингдек, эхтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йил    1 декабрдан жорий этилган тартибга кўра солиқдан ташқари давлатга ундирилган маблағлар ҳисобидан "Темир дафтар", “Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилиши белгиланди.

Мазкур тоифадаги ижро ҳужжатлари бўйича ундириладиган маблағлар устидан кунлик назорат ўрнатилиб, бу бўйича белгиланган режа-графикларни бажариш учун бўлим томонидан барча чоралар кўрилди.

Хусусан, 2022 йилнинг январь ойида 233,6 млн., февралда  202,1 млн., мартда 120,9 млн., апрелда 112,1 млн., майда 177,2 млн., июнь 265,9 млн., июльда 134,5 млн., августда 218,5 млн., сентябрда  117,8 млн., октябрда                 166,5 млн., ноябрда 99,7 млн, декабрда 118,2 млрд. сум, ўтган 12 ой давомида жами 1,9 млрд. сўм ундирилиб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га пропорционал тартибда йуналтирилган.

Бугунги кунда штат жадвалига мувофиқ 13 нафар давлат ижрочиларидан 12 нафари фаолият кўрсатиб келмоқда.

2022 йилнинг 12 ойи мобайнида давлат ижрочиларининг иш юритувидаги жами 219.8 млрд, сўмлик 24 806 та ижро ҳужжатларидан                    173.9 млрд, сўмлик 19 121 таси ёки 77,0 фоизининг ижроси тамомланди,                    71.1 млрд, сўмлик 10 725 таси амалда ундирилди.

Туман бўлимида амалда ундирув ҳамда тамомлаш кўрсаткичи вилоят кўрсаткичидан юқори бўлди.

Жами иш юритувидаги ижро ҳужжатларидан ижро ҳужжатларини ундирувчининг аризасига асосан қайтариш, суднинг қарорига кўра тугатиш, ижро ҳужжатларини тугатиш бошқарувчисига юбориш асосида тамомлаш кўпроқ амалга оширилгани ҳисобига амалда ундирув кўрсаткичи пасайишига сабаб бўлган.

Давлат фойдасига жами 61.3 млрд, сўмлик 15 865 та ижро ҳужжатларидан 48,1 млрд, сўмлик 13 646 таси ёки 86,0 фоизининг ижроси тамомланди,                     31,3 млрд, сўмлик 9 419 таси амалда ундирилди ва бу 59,3 фоизни ташкил қилади.

Ундирувлар сифатини яхшилаш, белгиланган режаларни бажариш мақсадида бўлимда давлат ижрочиларининг кунлик ва ойлик режалари белгиланди.

Белгиланган режаларнинг ижроси алоҳида назорат қилиб борилди.

2022 йилнинг январь-декабр ойларида солиқ ундирувлари бўйича туманга қўйилган режа асосида 26.3 млрд, сўм амалда ундирилиши таъминланди.

          Солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича                           2022 йилнинг ўтган даври мобайнида давлат ижрочиларининг иш юритувидаги жами 50,6 млрд, сўмлик 3 496 та ижро ҳужжатларидан, 40,3 млрд, сўмлик 2 673 таси ёки 76,4 фоизининг ижроси тамомланди, 26,3 млрд, сўмлик    1 103 таси амалда ундирилди ва бу 31.5 фоизни ташкил қилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 200-сонли қарори ижросини таъминлаш алоҳида назоратга олинди, асосий эътибор давлат фойдасига ундирувлар бўйича қарздорларнинг мол-мулкини ҳатлаш ва реализация қилишга қаратилди.

2022 йилнинг ўтган даври мобайнида мавжуд жами 1,5 млрд. сўмлик                191 та ижро ҳужжатларининг 80,1 фоизи амалда ижроси таъминланди.

Хозирда ушбу тоифадаги ижро ҳужжатлари бўйича қолдиқда ижро ҳужжатлари 8 та 294,1 млн. сўмни ташкил қилади.

Жиноий жарималарни ундириш билан боғлиқ 658.7 млн сўмлик 47 та ижро хужжатларидан 248.9 млн сўмлик 23 таси тамомланди, қолдиқдаги                 201.3 млн. сўмлик 15 та ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмоқда, белгиланган муддатларда жиноий жаримани тўлашдан бош тортган қарздорларга нисбатан жазони бошқа турига алмаштириш ҳақида 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида судларга 92,2 млн. сўмлик 5 та ижро ҳужжатлари юзасидан тақдимнома киритилган.

Алимент ундириш билан боглиқ жами 2 663 та ижро хужжатларидан                949 таси тамомланиб, қолдиқда 1 625 та ушбу тоифадаги ижро ҳужжатлари қолган.  

Тамомланган ижро ҳужжатларидан 396 та алимент ижро ҳужжатлари бўйича тарафлар ўзаро яраштирилиб, оилаларни қайта тиклашга эришилди.

Суриштирув ва маъмурий амалиёт соҳасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, ўтган давр давомида жами 108 нафар қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикам МЖтКнинг 474-моддасига асосан тўпланган ҳужжатлар туман жиноят судларига юборилиб, 99 нафар қарздорларга нисбатан маъмурий, 7 нафар қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг   122-моддасига асосан жиноят ишлари қўзғатилди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш ҳозирги кундаги асосий масалалардан бири бўлиб қолмоқда

Бюронинг туман бўлимига 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 865 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 755 та мурожаат белгиланган тартибда ҳал этилди. Ҳал этилган мурожаатларнинг 423 таси қаноатлантирилиб ҳуқуқлари тикланган, 332 тасига тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Ҳал қилинган мурожаатларнинг 347 таси (77,0 фоиз) алимент, 183 таси (24 фоизи) қарз ёки зарар ундириш, 1 таси (0.1 фоизи) коммунал соҳасига оид 91 таси (12,1 фоиз) бошқа масалалар бўйича берилган мурожаатларни ташкил этади.

Қонунчилик тарғиботи соҳасида ҳам ўтган давр мобайнида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, жами 142 та тарғибот тадбирлари амалга оширилиб, уларнинг            82 таси оғзаки ҳамда 60 та оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилган.

Хизмат вазифаларини намунали бажараётган жами 3 нафар ходимлар бошқарма бошлиғи томонидан рағбатлантирилди.

 

 

Бўлим бошлиғи

2-даражали юрист                                                                                        А.А.Абдухалилов

Подкатегории