Б.Жўраевни Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши котибияти бош мутахассиси вазифасига тайинлаш тўғрисида.

Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши котибияти тўғрисидаги Низомнинг 7-бандига ҳамда "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6, 20, 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши

ҚАРОР        ҚИЛАДИ:

  • Жўраев Бахтиёр Икромжанович - Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши котибиятининг бош мутахассиси лавозимига тайинлансин.
  • Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туманКенгаши котибияти мудири А.Абдуғаппаров зиммасига юклатилсин.

                  Tuman hokimi                                              Sh.Musayev

1

          2022 - yil 23 - dekabr                                  728-6-86-Q/22                                 Uychi tuman hokimligi

Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 60-сессиясини чақириш тўғрисида.

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6,

17, 25-моддаларига мувофиқ,

ҚАРОР     ҚИЛАМАН:

  • Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 60-сессияси 2022йил 30 декабрь куни соат 11-00 да туман ҳокимлигининг катта мажлислар залига чақирилсин.
  • Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 60-сессияси кунтартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
  • Уйчи туманининг 2023 йилги маҳаллий бюджетини белгиланган асосийпараметрларини тасдиқлаш ҳамда туман маҳаллий бюджетининг 2022 йилги кутилаётган якуний ижроси ҳақида;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хотин-қизлармуаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 31 мартдаги 145-сон қарорининг туманда ижроси ҳақида;
  • "Саховат ва кўмак" жамғармасига келиб тушган маблағларни сарфлаш таклифларитўғрисида;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Деҳқон хўжаликлари ташкил этишниқўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида" 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарорининг туманда ижроси ҳақида;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллада тадбиркорликни

e-qaror.gov.uz                                                                                                                                                                                      728-6-86-Q/22

ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устивор йўналишлари тўғрисида" 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29сон Фармонининг туманда ижроси тўғрисида;

  • Халқ депутатлари туман Кенгашига 15–Муборак округида бўшаб қолган ўрингасайлов ўтказувчи участка сайлов комиссиялари таркибларини тавсия этиш ҳақида.

                                Tuman hokimi                                              Sh.Musayev

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6,

17, 25-моддаларига асосан,

ҚАРОР     ҚИЛАМАН:

  • Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 61-сессияси 2023йил 24 январь куни соат 15-00 да туман ҳокимлигининг катта мажлислар залига чақирилсин.
  • Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 61-сессияси кунтартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
  • Халқ депутатлари туман Кенгашининг 15-Муборак сайлов округида бўшаб қолгандепутатлик ўрни учун ўтказилган сайлов натижаси ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутатнинг ваколатини эътироф этиш ҳақида;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Уйчи туманидаги Халққабулхонасининг секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти ҳақида;
  • 2022 йил давомида туман прокуратураси томонидан қонунчиликни мустаҳкамлаш,жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар, келгусидаги вазифалар юзасидан туман прокурорининг ҳисоботи ҳақида;
  • 2022 йил давомида туман ички ишлар бўлими томонидан жиноятчиликка қаршикураш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида;

1

                                                                                                                                                                                       14-6-86-Q/23

  • Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюросиУйчи туман бўлими бошлиғининг 2022 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳақида;
  • Уйчи туман адлия бўлимининг тумандаги давлат органлари ва ташкилотларинингнорма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисидаги ахбороти;
  • Уйчи туманида 2023 йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқхўжалигига мўлжалланмаган ерлари учун базавий солиқ ставкаларини белгилаш тўғрисида;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Деҳқон хўжаликлари ташкил этишниқўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарорининг туманда ижроси ҳақида;
  • Халқ депутатлари туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2023 йил 1-яримйилликда ўтказиладиган сессиялар муҳокамасига киритиладиган масалаларга таклифлари, назорат фаолияти режаси ҳамда мўлжалланган тадбирлари ҳақида.

                                Tuman hokimi                                              Sh.Musayev

Бугун Уйчи туманидаги барча мактабларда анъанавий таълим бошланди.

Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев бугун эрта тонгдан 9,15,22,34,39,41,46-мактабларда бўлиб, иссиқлик таъминоти билан танишди, ўқувчилар билан мулоқотда бўлди.

Таълим жараёнларининг бошланиши муносабати билан бинолардаги иссиқлик таъминоти, ўқув хоналарининг меъёрида иситилишини ўрганиб, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.

Бугун Уйчи тумани Тепасарой МФЙда содир этилган жиноят юзасидан Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари ҳамда туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда туман ҳокимлиги масъуллари, ИИБ ходимлари, имом хатиблар, маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Муҳокамада ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари туб илдизигача таҳлил қилинди. Жумладан, оддий келишмовчиликлар оғир жиноятларга сабаб бўлаётгани, бунда жойлардаги мутасаддилар шу йўналишда етарлича иш олиб бормаётгани кескин танқид остига олинди. Шунингдек, бу каби мудҳиш жиноят учун қонунчилигимизда белгиланган қатъий жазо чоралари қўлланилиши, жиноятга жазо муқаррарлиги алоҳида таъкидланди. Аксарият маҳаллаларда қўни-қўшни, қариндош-уруғларнинг атрофида бўлаётган воқеа-ҳодисаларга бефарқлик билан қараб, кўриб-кўрмасликка олинаётгани, бўлаётан ҳолатларга ўзларининг муносабатларини билдирмаётганликлари кескин қораланди.

Подкатегории