"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6,
17, 25-моддаларига асосан,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 61-сессияси 2023йил 24 январь куни соат 15-00 да туман ҳокимлигининг катта мажлислар залига чақирилсин.
- Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 61-сессияси кунтартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
- Халқ депутатлари туман Кенгашининг 15-Муборак сайлов округида бўшаб қолгандепутатлик ўрни учун ўтказилган сайлов натижаси ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутатнинг ваколатини эътироф этиш ҳақида;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Уйчи туманидаги Халққабулхонасининг секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти ҳақида;
- 2022 йил давомида туман прокуратураси томонидан қонунчиликни мустаҳкамлаш,жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар, келгусидаги вазифалар юзасидан туман прокурорининг ҳисоботи ҳақида;
- 2022 йил давомида туман ички ишлар бўлими томонидан жиноятчиликка қаршикураш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида;
1
14-6-86-Q/23
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюросиУйчи туман бўлими бошлиғининг 2022 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳақида;
- Уйчи туман адлия бўлимининг тумандаги давлат органлари ва ташкилотларинингнорма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисидаги ахбороти;
- Уйчи туманида 2023 йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқхўжалигига мўлжалланмаган ерлари учун базавий солиқ ставкаларини белгилаш тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Деҳқон хўжаликлари ташкил этишниқўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарорининг туманда ижроси ҳақида;
- Халқ депутатлари туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2023 йил 1-яримйилликда ўтказиладиган сессиялар муҳокамасига киритиладиган масалаларга таклифлари, назорат фаолияти режаси ҳамда мўлжалланган тадбирлари ҳақида.
Tuman hokimi Sh.Musayev






