Бугун Уйчи тумани Тепасарой МФЙда содир этилган жиноят юзасидан Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари ҳамда туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда туман ҳокимлиги масъуллари, ИИБ ходимлари, имом хатиблар, маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Муҳокамада ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари туб илдизигача таҳлил қилинди. Жумладан, оддий келишмовчиликлар оғир жиноятларга сабаб бўлаётгани, бунда жойлардаги мутасаддилар шу йўналишда етарлича иш олиб бормаётгани кескин танқид остига олинди. Шунингдек, бу каби мудҳиш жиноят учун қонунчилигимизда белгиланган қатъий жазо чоралари қўлланилиши, жиноятга жазо муқаррарлиги алоҳида таъкидланди. Аксарият маҳаллаларда қўни-қўшни, қариндош-уруғларнинг атрофида бўлаётган воқеа-ҳодисаларга бефарқлик билан қараб, кўриб-кўрмасликка олинаётгани, бўлаётан ҳолатларга ўзларининг муносабатларини билдирмаётганликлари кескин қораланди.