Бугун Уйчи туманидаги барча мактабларда анъанавий таълим бошланди.

Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев бугун эрта тонгдан 9,15,22,34,39,41,46-мактабларда бўлиб, иссиқлик таъминоти билан танишди, ўқувчилар билан мулоқотда бўлди.

Таълим жараёнларининг бошланиши муносабати билан бинолардаги иссиқлик таъминоти, ўқув хоналарининг меъёрида иситилишини ўрганиб, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.