Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, 2017 йил 10 апрель кунги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5005-сон Фармони ва бошқа қатор қарорлари талаблари асосида туман ички ишлар бўлими томонидан иш олиб борилган.
Бунда асосан жиноятларни барвақт олдини олиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси 2022 йилнинг 12 ойи давомида 48 маротаба “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбири ўтказилиб, тадбирлар доирасида, туман сектор раҳбарлари билан 48 та “Сайёр қабул”лар ўтказилиб, Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 3150 та ариза ва шикоятлар, сайёр ва шахсий қабулдан келган 159 та ариза ва шикоятлар хал этилди.
Туман ҳудудида ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва хавфсизликни таъминлаш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва криминоген вазиятга таъсир этувчи ижтимоий-маиший муаммоларни бартараф қилиш, мақсадида ҳокимлик ва жамоатчилик тузилмалари билан бир қатор тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилиб, туман ҳудудида ижтимоий-сиёсий ва криминоген вазият барқарорлиги тўлиқ таъминланди.
Содир этилган жиноятларни таҳлил қилганимизда, Жами МФЙ худудида руйхатга олинган жиноятлар 475 та булиб, Шундан – олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 326 та, Аниқланадиган жиноятлар 149 тани ташкил қилади.
Амалга оширилган ижобий ишлар натижасида: туманда жиноят қидирув сохаси жиноятларини 2.8 фоизга ёки 283 тадан 275 тага камайган.
Жиноят турларидан, –
– босқинчилик 100 фоизга (1/0);
– фирибгарлик -16.5 фоизга (121/101);
– енгил тан жарохати етказиш -33.3 фоизга (24/16);
– ўртача оғир тан жарохати етказиш 50 фоизга (12/6);
– ўлим билан тугаган ЙТХ –23.1 фоизга (13/10) камайишига эришилди.
Лекин, айрим йўл қўйилган камчиликлар натижасида, содир этилган жами жиноятлар 12 тага – 2.6 фоизга (463/475), бошқа соха жиноятлари 23 тага ёки 24.2 фоизга (95/118) ортиб кетган.
жиноят турларидан,
- қотиллик 100 фоизга (0/3); (Беруний, Янгихаёт,Мирзаравот)
-Оғир тан жарохати етказиш 80 фоизга (5/9); Ғайрат МФЙда 2 та, Оқтош, Мустақиллик, Беруний, Олмурут, Шифокор, Кесканёр, Овчибулоқ МФЙ ;
– номусга тегиш 300,0 фоизга (1/3);(,Бояғон, Дехқон,Гумбаз МФЙларида)
– ўғирлик 7.7 фоизга (39/42); Оқтош Мфйда 4 та, Боғ, МФЙ да 5 та, Тошлоқ, Мустақиллик, МФЙларида3 тадан, Ғайрат, Баландариқ, Дехқон Олмрут, Ёркатай МФЙларида 2 тадан, Машад, Янгихаёт, Умид,Гулистон, Соку, Шифокор, Чуртук, Янгиер, Мирзаравот, Навоий, Тепасарой, Хизиробод, Беруний, МФЙларида 1 тадан содир этилган
– автомашинани олиб қочиш 100,0 фоизга (1/2)(Янгичек МФЙ) ошган.
-безорилик 1 тага ёки 3,7 фоизга (27/28)- Беруний, Қўрғонча 4 тадан, Боғ МФЙда 3 та, Ғайрат, Пастгузар, Мустақиллик, МФЙларида 2 тадан, Муборак, Оқтош, Машад, Обод, Гулзор, Дахякота, Дехқон, Янгиер, Баландариқ, Шафтоли, Хуррият МФЙларида 1 тадан содир этилган;
Шу билан бирга, жамоат жойларида содир этилган жиноятлар (15/14), кўча ва хиёбонларда содир этилган жиноятлар (9/8), Муқаддам судланганлар жинояти (36/35), вояга етмаганлар жинояти (7/6), маст холда содир этилган жиноятлар 9 тадан 8 тага аёллар жинояти 35 тадан 33 тага камайган.
56 та маҳаллаларда содир этилган жиноятлар тахлилига кўра,
-16 тасида (28.6 %) жиноят содир этилмаган “яшил” ҳудудга,
-24 тасида (42.9%) жиноят сони камайган “сариқ” ҳудудга,
-16 тасида(28.6%) жиноятлар сони ўсган “қизил” ҳудудга киритилган. “Қизил” тоифадаги МФЙлар: Янги хаёт МФЙ, Мирзаровот МФЙ, Дехқон МФЙ,Беруний МФЙ,Боғ МФЙ, Навоий МФЙ, Оқ тош МФЙ, Тошлоқ МФЙ,Паст гузар МФЙ, Ғайрат МФЙ,Олмурут МФЙ, Кесканёр МФЙ, Қашқар МФЙ, Дўстлик МФЙ, Мустақиллик МФЙ, Янгиер МФЙ ларига тўғрии келади
Хотин-қизлар йўналишида, жиноятчилик 33 та қайд этилиб, 2 тага (35/33) камайган бўлсада.
Турлари бўйича, қасддан одам ўлдириш 1 тага (0/1), оғир тан жарохати етказиш 1 тага (0/1), иқтисодий жиноятлар 1 тага (5/6), бошқа соҳа жиноятлари 2 тага (5/7) ортиб кетган.
Жиноятни содир этишда иштирок этган хотин-қизлар 72 нафарни ташкил этиб 31 тага (41/72) ортиб кетган.
Муқаддам судланганлар томонидан содир этилган жиноят турларидан безорилик 1 тага (0-1), гиёхвандлик 4 тага (1-5), фирибгарлик 1 тага (15-16), бошқа соҳа жиноятлар 3 тага (1-4) ортиб кетишига йўл қўйилган.
Вояга етмаганлар умумий жиноятлар 1 та (7-6) камайган бўлсада, ушбу жиноятда иштирок этган вояга етмаганлар 6 нафарга ортиб кетишига йўл қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрель кунги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5005-сон Фармони ижрсосини таъминлаш мақсадида 2022 йил 4-чораги давомида Уйчи туманида жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги амалга оширилган ишларни халқ депутаталари туман кенгаши сессияси мухокамаси кун тартибига киритилишига рухсат беришингизни сўраймиз
Уйчи туман ИИБ бошлиғи
подполковник Ф.С.Мирзав






