АХБОРОТ
Бюронинг Уйчи туман бўлимининг
2022 йилнинг 12 ойлик фаолияти
юзасидан ҳисобот
Ўзбекистан Республикаси Президентининг 24.11.2020 йилдаги Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6118-сонли Фармони қабул қилиниб, Бюро органлари фаолиятига оид бир қатор қўшимча ўзгартиришлар киритилган.
Хусусан, Фармоннинг 4.1-бандида Бюро худудий бошқармалари ва туман-шаҳар бўлимлари бошлиқлари ўз фаолияти тўғрисида тегишинча ҳалқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ҳар ярим йилда хисобот тақдим этиб бориши белгиланган.
Бюронинг Уйчи туман бўлими томонидан 2022 йил давомида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда бир қатор ишлар амалга оширилди.
Худудий бошқарма томонидан ижро ҳужжатларини амалда ундириш юзасидан тасдиқланган режа-графиклар ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилиб, белгиланган мазкур режа-графиклар ижроси туманда тўлиқ таъминланди.
Шунингдек, эхтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йил 1 декабрдан жорий этилган тартибга кўра солиқдан ташқари давлатга ундирилган маблағлар ҳисобидан "Темир дафтар", “Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилиши белгиланди.
Мазкур тоифадаги ижро ҳужжатлари бўйича ундириладиган маблағлар устидан кунлик назорат ўрнатилиб, бу бўйича белгиланган режа-графикларни бажариш учун бўлим томонидан барча чоралар кўрилди.
Хусусан, 2022 йилнинг январь ойида 233,6 млн., февралда 202,1 млн., мартда 120,9 млн., апрелда 112,1 млн., майда 177,2 млн., июнь 265,9 млн., июльда 134,5 млн., августда 218,5 млн., сентябрда 117,8 млн., октябрда 166,5 млн., ноябрда 99,7 млн, декабрда 118,2 млрд. сум, ўтган 12 ой давомида жами 1,9 млрд. сўм ундирилиб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га пропорционал тартибда йуналтирилган.
Бугунги кунда штат жадвалига мувофиқ 13 нафар давлат ижрочиларидан 12 нафари фаолият кўрсатиб келмоқда.
2022 йилнинг 12 ойи мобайнида давлат ижрочиларининг иш юритувидаги жами 219.8 млрд, сўмлик 24 806 та ижро ҳужжатларидан 173.9 млрд, сўмлик 19 121 таси ёки 77,0 фоизининг ижроси тамомланди, 71.1 млрд, сўмлик 10 725 таси амалда ундирилди.
Туман бўлимида амалда ундирув ҳамда тамомлаш кўрсаткичи вилоят кўрсаткичидан юқори бўлди.
Жами иш юритувидаги ижро ҳужжатларидан ижро ҳужжатларини ундирувчининг аризасига асосан қайтариш, суднинг қарорига кўра тугатиш, ижро ҳужжатларини тугатиш бошқарувчисига юбориш асосида тамомлаш кўпроқ амалга оширилгани ҳисобига амалда ундирув кўрсаткичи пасайишига сабаб бўлган.
Давлат фойдасига жами 61.3 млрд, сўмлик 15 865 та ижро ҳужжатларидан 48,1 млрд, сўмлик 13 646 таси ёки 86,0 фоизининг ижроси тамомланди, 31,3 млрд, сўмлик 9 419 таси амалда ундирилди ва бу 59,3 фоизни ташкил қилади.
Ундирувлар сифатини яхшилаш, белгиланган режаларни бажариш мақсадида бўлимда давлат ижрочиларининг кунлик ва ойлик режалари белгиланди.
Белгиланган режаларнинг ижроси алоҳида назорат қилиб борилди.
2022 йилнинг январь-декабр ойларида солиқ ундирувлари бўйича туманга қўйилган режа асосида 26.3 млрд, сўм амалда ундирилиши таъминланди.
Солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида давлат ижрочиларининг иш юритувидаги жами 50,6 млрд, сўмлик 3 496 та ижро ҳужжатларидан, 40,3 млрд, сўмлик 2 673 таси ёки 76,4 фоизининг ижроси тамомланди, 26,3 млрд, сўмлик 1 103 таси амалда ундирилди ва бу 31.5 фоизни ташкил қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 200-сонли қарори ижросини таъминлаш алоҳида назоратга олинди, асосий эътибор давлат фойдасига ундирувлар бўйича қарздорларнинг мол-мулкини ҳатлаш ва реализация қилишга қаратилди.
2022 йилнинг ўтган даври мобайнида мавжуд жами 1,5 млрд. сўмлик 191 та ижро ҳужжатларининг 80,1 фоизи амалда ижроси таъминланди.
Хозирда ушбу тоифадаги ижро ҳужжатлари бўйича қолдиқда ижро ҳужжатлари 8 та 294,1 млн. сўмни ташкил қилади.
Жиноий жарималарни ундириш билан боғлиқ 658.7 млн сўмлик 47 та ижро хужжатларидан 248.9 млн сўмлик 23 таси тамомланди, қолдиқдаги 201.3 млн. сўмлик 15 та ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмоқда, белгиланган муддатларда жиноий жаримани тўлашдан бош тортган қарздорларга нисбатан жазони бошқа турига алмаштириш ҳақида 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида судларга 92,2 млн. сўмлик 5 та ижро ҳужжатлари юзасидан тақдимнома киритилган.
Алимент ундириш билан боглиқ жами 2 663 та ижро хужжатларидан 949 таси тамомланиб, қолдиқда 1 625 та ушбу тоифадаги ижро ҳужжатлари қолган.
Тамомланган ижро ҳужжатларидан 396 та алимент ижро ҳужжатлари бўйича тарафлар ўзаро яраштирилиб, оилаларни қайта тиклашга эришилди.
Суриштирув ва маъмурий амалиёт соҳасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, ўтган давр давомида жами 108 нафар қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикам МЖтКнинг 474-моддасига асосан тўпланган ҳужжатлар туман жиноят судларига юборилиб, 99 нафар қарздорларга нисбатан маъмурий, 7 нафар қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддасига асосан жиноят ишлари қўзғатилди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш ҳозирги кундаги асосий масалалардан бири бўлиб қолмоқда
Бюронинг туман бўлимига 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 865 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 755 та мурожаат белгиланган тартибда ҳал этилди. Ҳал этилган мурожаатларнинг 423 таси қаноатлантирилиб ҳуқуқлари тикланган, 332 тасига тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Ҳал қилинган мурожаатларнинг 347 таси (77,0 фоиз) алимент, 183 таси (24 фоизи) қарз ёки зарар ундириш, 1 таси (0.1 фоизи) коммунал соҳасига оид 91 таси (12,1 фоиз) бошқа масалалар бўйича берилган мурожаатларни ташкил этади.
Қонунчилик тарғиботи соҳасида ҳам ўтган давр мобайнида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, жами 142 та тарғибот тадбирлари амалга оширилиб, уларнинг 82 таси оғзаки ҳамда 60 та оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилган.
Хизмат вазифаларини намунали бажараётган жами 3 нафар ходимлар бошқарма бошлиғи томонидан рағбатлантирилди.
Бўлим бошлиғи
2-даражали юрист А.А.Абдухалилов






