Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги "Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари" тўғрисидаги қарорига асосан ҳайдовчининг йўл-патрул хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда мазкур ҳужжатлар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади. Бунда, идентификация ID-картага эга фуқароларга тегишли транспорт воситаси ҳайдовчисидан янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини талаб қилиш амалиёти бекор қилинади. О.Отаханов, Уйчи туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси






