Биз учун муқаддас ва қадрли бўлган Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатларини, бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни бир-бирига яхшилик қилишга, тотув ва баҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этадиган савобли амаллар ва тарғибот ишларини ташкил этиш анъанага айланган.
Ушбу қутлуғ ойда эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият берилади.
Бугун Уйчи туманидаги навбатдаги ифторлик дастурхонлари 2,3,4-секторлар ҳудудидаги Чўртук, Гулбоғ, Тошлоқ, маҳаллалари нуронийлари, фаоллари ҳамда эҳтиёжманд оилаларининг 500 нафарга яқин вакили учун ёзилди.
Тадбирларда дуоларга қўл очилиб, эзгу тилаклар тиланди. Ифторликда сектор раҳбарлари, "Маҳалла" ХЖФ туман бўлинмаси вакиллари иштирок этдилар.






