Давлатимиз раҳбари томонидан ўттиз кунлик Рамазон ойида энг оғир маҳаллада кам таъминланганларни таклиф қилиб, ифторлик ўтказиш, кўнгли ўксик, мўмин-мусулмонларнинг оғирини енгил қилиш ташаббуси билдирилиб, бу борада диний соҳа уламолари ва мутасаддиларга тавсиялар берилган эди.
Хайру барокат ойи – Рамазон ойида Ахси маҳалласида яшовчи терроризм ва экстремизмга қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб, ҳозирда нафақадаги Исоқжон Жамолов хонадонига туман ҳокими Ш.Мусаев, ИИБ бошлиғи Ф.Мирзаев, туман прокурори А.Тухтасинов, Наманган вилояти ИИБ бошлиғи маслаҳатчиси Р.Аббасов , туман ИИБ бошлиғи ўринбосарлари ташриф буюриб, хабар олишди.
Қуръон тиловат қилинди. Якунда шундай муборак ойда юртимизга тинчлик, осойишталик, Ватанимиз ободлиги ва оилалар фаровонлигини сўраб дуолар қилинди.






