Уйчи туманининг Шифокор МФЙда яшовчи Комилжон Олиғжонов хонадонидаги томорқасидан самарали фойдаланиб, рўзғорига барака киритмоқда.

-Бир сотих майдонда иккита иссиқхона қилганмиз,-дейди хонадони соҳиби. Учинчи йилдирки, иссиқхонада рўзғоримиз учун зарур бўлган маҳсулотларни етиштиряпмиз. Помидор, бодринг канда бўлмайди. Ортиқчасини маҳаллий бозорга етказиб берамиз. Уйда икки киши банд. Яъни уйда туриб ҳам даромад олиш имконига эга.