Уйчи тумани 1-сектор худудидаги Олмурут МФЙнинг "Наврўз" ва "Олмурут" кўчаларида хонадонбай ўрганиш асосида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Мусаев, МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашиб, мурожаатлар ўрганилди.
Хонадонбай ўрганиш асосида ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита туман раҳбаридан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Ўрганишда хонадон эгаларини томорқадан фойдаланиш, ободонлаштириш, яшаш тарзи, бандлик ҳолатлари ҳам кўрилди. 7 нафар фуқаронинг мурожаатига тушунтириш берилди, маълум бир вақт талаб этадиган 2 та мурожаатга тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.






