Олти сотих хонадон озода ва саришта. Помидордан тортиб, турфа гуллару, анор ва узумларгача бор, ҳосилга кирган.
Очиғи, хонадон соҳибаси Санобар Абдураҳмонова бел грижаси касаллиги сабаб юролмаса-да, ҳовлиси боғу бўстонга айланганидан ҳайрату ҳавасингиз ошади. - Беморлик ҳам Яратганнинг синови. Сабр қилсак, шифосини беради. Лекин касалман, дея осмонга қараб ётган билан иш битмайди. Яратгандан сўраб, ҳаётга интилиш керак, шукрона қилган асло кам бўлмайди, - дейди хонадон бекаси.
Бугун туман ҳокими, сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев аяни йўқлаб хонадонига ташриф буюрди. Ифторлик дастурхонида аяга соғлик, узоқ умр тилаб, дуолар қилинди






