Уйчи туманидаги 1-сектор биносида аҳоли билан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Мусаев, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашиб, мурожаатларни тинглашди.
Қабулда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита туман раҳбаридан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда фуқаролардан уй-жой, ичимлик суви ҳамда йўл муаммоси, таълим, кредит, мактабгача таълим ташкилоти билан боғлиқ масала, тиббий ёрдам, бандлик, моддий ёрдам, аукцион савдосига ер билан боғлиқ масала, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 40 дан ортиқ мурожаатнинг 16 таси жойида ечимга келтирилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.






