Наврўз сурури

“СЕН ДУНЁГА КЕРАКСАН, АЁЛ!”

Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Деҳқонобод МФЙ хотин-қизлар фаоли Одина Ортиқова ташаббуси билан “Сен дунёга кераксан, аёл!” деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбари Ш. Мусаев, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи И.Валиханов, “Маҳалла” ХЖФ туман бўлинмаси раиси Н.Раҳимовлар самимий тилаклар билдиришди. Байрам дастурхони атрофида намунали қайноналар, матонатли оналар, тадбиркор аёллар, фаол хотин-қизлар, фахрийлар жам бўлишди.

Шу куни туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. Туман саломатлик маркази ҳамда 35-оила поликлиникаси тиббиёт ходимлари томонидан соғлом турмуш тарзи бўйича тарғибот тадбирлари ташкил қилинди.

Туман маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги дилрабо куй-қўшиқлар тадбирга янада файз бағишлади.