2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги Меҳнат кодексидаги айрим нормаларни тушуниш қийинроқ.
Масалан, янги МКнинг 502-моддаси 4-қисми (ўзбекча варианти)да шундай дейилган:
➖раҳбар ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тиббиёт ташкилотлари гуруҳлари ўзи бевосита бўйсунадиган соғлиқни сақлашни бошқариш органлари томонидан, даволанган беморлар сонига қараб — стационар муассасалар учун, хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонига қараб — амбулатория-поликлиника хизмати ва бошқа тиббиёт ташкилотлари учун белгиланади.
Бу нормани қайта-қайта ўқиганда ҳам тушуниш мушкул. Сабаби, бу норма аввал рус тилида ёзилган ва ўзбекчага таржима қилингандан кейин баъзи жумлаларнинг ўрни алмашиб қолган, натижада қоиданинг мазмуни мураккаб бўлиб қолган.
Аслида бу ерда мазмун жуда оддий.
Мана бундай:
Тиббиёт ташкилотларидаги раҳбарлар меҳнатига тўланадиган ҳақ улар бевосита бўйсунадиган юқори турувчи соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгиланади.
Бунда меҳнатга тўланадиган ҳақнинг миқдори агар стационар муассаса бўлса – даволанган беморлар сонига қараб, амбулатория-поликлиника хизмати ва бошқа тиббиёт ташкилотлари бўлса шу ҳудуддаги аҳоли сонига қараб белгиланади.
А Деҳқонов,Уйчи туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.






