Аёл оламни гўзал, меҳрли ва адолатли қилиш учун яратилган. ...аёл гўзал бўлса – олам гўзал. Унинг биргина табассуми кўнгилларни ҳушнуд этади. Аёл бахтли бўлиши нафақат оила, бутун жамиятга таъсири сезилади. Биз ҳеч қачон унутмаслигимиз зарур – аёлини эъзозлаган ва ҳурмат қилган миллатнинг келажаги бардавом бўлади. Жамиятлар ўзгариб, онг янгиланаётган, муаммолар глобал тус олаётган бир пайтда аёл маънавияти масаласи кун тартибига қўйилди. Хўш, у қандай бўлиши керак? Айрим манбаларда “ожиза” дея таърифланувчи аёллар ҳақиқатдан ҳам кучсизми? Ёки луғатларда келтирилганидек, “эркакка қарама-қарши жинсдаги шахс”, “хотин”, “никоҳ муносабатларида турувчи, фарзанд кўрувчи” холосми?Аёл маънавиятининг яна бир муҳим асоси – турмуш ўртоғи “тарбияси”. Умуман, ширин сўзи, аёллик меҳри билан эрини оила манфаатларига, демакки, умумбахт йўлида хизмат қилишга ўргатиш чин маънодаги тарбиядир. Аёллар бунга қодир. Бежиз улар “уй – оила бек(ас)и”, яъни бошқарувчиси, йўлловчиси дейилмайди, ахир. Эътибор берилса, ғарбона очиқ-сочиқ кийинган танноз қиз ҳам, зирак таққан бола ҳам уйидан – онаси олдидан чиқади. Мазкур ҳолат шу оила тарбиячиси бўлган она маънавияти, маърифатидан дарак беради. Бежиз, доно халқимиз “онасини кўр – қизини ол!” – демаган. Тарбия – эгасига қайтувчи жараён. Ким нимани ўзи учун кутса, шуни боласига берсин: оқибат истаган оқибат, меҳр соғинган меҳр… Бу фазилатлар аёлларга хос назокат, ҳаё, самимийлик, камтарлик, оқилалик, уддабуронлик, тадбиркорлик… билан эгасига етказилар экан у камолотдек, вафодек ўзига жинсдош хислатларни етаклаб келади. Инсоният яралибдики, шунга интилади. Орзу қилади. Тарғиб қилади.Ҳуллас, эркаклар жамиятнинг мана шу бахтини асраш, авайлаш, пок номини сақлаш бурчлари эканини, улар Аллоҳ томонидан ато этилган омонат эканини унутмасалар гўзал иш бўлар эди. Чунки аёлнинг жони қирқта, аммо қалби гул, эркаклар шаъни, миллат ори, оила гавҳаридир. Гавҳарнинг синиши ёки хиралашиш кўзларни маюслантиради. Қалбларни жароҳатлайди. Жароҳатланган қалбларни даволашга йиллар ўтса ҳам ўз изини қолдиради. Бугун мана шундан тийилишимиз керак. “Ҳар кимки вафо қилса, вафо топғусидир” деб, буюк бобомиз насиҳат қилганидан ҳам яхши англашимиз мумкин. Демак, аёлдан вафо истаган эр-йигит, албатта, вафосига эришар экан. Аёлларга эҳтиром буюклик рамзидир!Наргиза САМАТОВА,туман ФҲДЁ бўлими 1 тоифали инспектори.






