Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Мусаевнинг навбатдаги сайёр қабули Ёркатай кичик саноат зонасидаги "Агро соф захира" МЧЖнинг биносида бўлди.
Унда туман ҳокими, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашиб, мурожаатларни тинглашди. Бу галги сайёр қабулда ҳам ҳеч бир масала беэътибор қолдирилмади. Мурожаат этувчиларнинг таклиф ва истаклари ўрганилиб, муаммолар ечимга келтирилди.
Қабулда фуқаролардан уй-жойини таъмирлаш, болалар нафақасига ўтиш, мономарказда ўқиш ва бошқа ёрдам каби масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Ечими вақт талаб этадиган масалалар масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.







