Уйчи туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92 сонли қарорига асосан, маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан уйма-уй юриш орқали, шунингдек ёшларнинг онлайн мурожаатлари асосида “Ёшлар дафтари”электрон платформасига 2022 йилнинг 20 октябрь давомида 1991 нафар ёш киритилган.Жумладан,-1-секторда 917 нафар -2-секторда 274 нафар;-3-секторда 327 нафар;-4-секторда 473 нафар.
Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2022 йилнинг 24 октябрь ҳолатига 1823 нафар (81.5 фоиз) ёшга кўмак кўрсатилди.Хусусан- 947 нафар ёшга ер майдонлари;- 295 нафар ёшга субсидия ажратилди;- 254 нафар ёшга тўлов-контрактлари тўлаб берилди;- 27 нафар ёшга тиббий хизмат кўрсатилди;- 40 нафарига ҳайдовчилик гувоҳномаси учун маблағ ажратилди;- 50 нафарининг муддатли ҳарбий хизмат тўловлари амалга оширилди;- 33 нафарига бир марталик моддий ёрдам амалга оширилди;- 177 нафар бошқа йўналишлар доирасида ёрдам кўрсатилди;Ҳозирги кунда“Ёшлар дафтари”да 168 нафар ёш мавжуд.
Ўтган давр мобайнида Уйчи туманида 10 сотихдан жами 2 минг 401 нафар ёшга 240 га. ер майдони ажратилган бўлса, такрорий экин экиш учун 810 нафар ёшга 162 га. ер майдони ажратилди. “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлардан 938 нафарига 136,5 га. ер майдони ажратилди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2-мавсуми доирасида танлов ва мусобақаларнинг маҳалла босқичлари якунланиб, жорий йилнинг 3 октябрь санасида сектор босқичлари бошланди.
Жорий йилнинг 10 сентябрь кунидан бошланган 14 турдаги танлов ва мусобақаларнинг маҳалла босқичлари юқори савияда ўтказилиб, жами 26407 нафар ёш қамраб олинди.Жумладан, стол тенниси, шахмат-шашка, волейбол, енгил атлетика, стритбол, миллий кураш, стрет воркоут, “Ёш китобхон” танлови, киберспорт мусобақаси, “Халқ ва замонавий чолғу асбоблари” танлови, “Рақс” фестивали , “Қувноқлар ва зукколар” танлови, “Заковат” интеллектуал ўйинларига ёшлар жалб этилди.
“Ёшлар жамғармаси”га 2 млрд. 507 млн сўм маблағ шакллантирилган бўлиб, 668 нафар ёшга 2 млрд. 277 млн. сўм сарф этилди. Ҳозирги кунда 234 млн. сўммаблағ қолдиғи мавжуд.Наманган вилояти ҳокими ташаббуси билан тумандаги барча МФЙларга стритвораут, стритбол, стол тенниси, шахмат ва бошқа жиҳозлар етказиб берилди.
Жорий йилнинг ўтган даврида жами 2 231 нафар ёшнинг бандилиги таъминланди. Улардан -712 нафари доимий иш ўринларига;-319 нафари касб-ҳунарга ўқитиш орқали;-215 нафари жамоат ишларига жалб этиш орқали;-985 нафари ўз-ўзини банд қилиш орқали банд қилинди.
Ўтган даврда жами 267 нафар ёшга 4 млрд. 743 млн. сўм тижорат банк кредитлари ажратилди.
- чорвачилик йўналишида 110 нафарига 1.962 млрд. сўм;- паррандачилик йўналишида 34 нафарига 695 млн. сўм;- иссиқхона йўналишида 19 нафарига 461 млн. сўм;- бошқа йўналишларда 55 нафарига 505 млн.сўм.
Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Овчибулоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилаётган “Овчибулоқ” ёшлар кичик саноат зонасига 80,7 млрд. сўмлик 20 та лойиҳада янги ишчи ўринлари 509 тани ташкил этади. Бугунги кун ҳолатига 31,8 млрд. сўмлик 10 лойиҳа фойдаланишга топширилди натижада 200 та янги иш ўринлари яратилди.
Ёшлар –келажагимиз. Уларнинг орзу ва мақсадлари рўёби йўлида бор куч-ғайрат ва шижоатимиз билан фаолият олиб борамиз.






