Янгиликлар
🔰Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг вилоят бошқармаси ташаббуси билан Уйчи туманида 50 кг. ош дамланди.
🔰Қиш-қировли, оғир кунларда айрим имконияти чекланган фуқароларга алоҳида эътибор зарур бўлади. Бундай вақтда бир-бирига кўмак бериш, ҳолидан хабар олиш, йўқлаш, меҳр-эътибор кўрсатиш халқимизга хос фазилат.
🔰Уйчи тумани Беруний МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли тураржой биноларида яшовчи аҳолига қулайлик яратиш мақсадида дошқозонда 50 кг. ош дамланиб, 20 нафар фуқарога қишки кийим-бош бепул тарқатилди.
Туман ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Тадбирлар давомида профилактик ҳисобда турадиган шахслар билан якка тартибда суҳбатлар олиб борилиб, уларнинг яшаш шароитлари ўрганилмоқда.
Шунингдек, ҳозирги аномал об-ҳаво шароитини ҳисобга олган ҳолда ходимлар томонидан ижтимоий объектлар ва таълим муассасаларининг иситиш тизимини ишлаши назоратга олинган.
Қиш-қировли, оғир кунларда айрим имконияти чекланган фуқароларга алоҳида эътибор зарур бўлади. Бундай вақтда бир-бирига кўмак бериш, ҳолидан хабар олиш, йўқлаш, меҳр-эътибор кўрсатиш халқимизга хос фазилат.
Уйчи тумани ҳокимининг ташаббуси билан Беруний МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли тураржой биноларида яшовчи аҳолига қулайлик яратиш мақсадида дошқозонда 50 кг. ош дамланиб, бепул тарқатилди.
Туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари бу ишга масъул бўлишди
Бир неча кун давом этаётган аномал об-ҳаво шароитида кўп қаватли тураржой биноларида яшовчи аҳоли учун ҳам бирмунча ноқулайликлар келтириб чиқараётгани сир эмас.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Уйчи туманидаги кўп қаватли турар-жой биноларида бўлиб, аҳолининг яшаш шароити ва амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Кўп қаватли уйларга борувчи йўллар музламалардан тозаланмоқда. Бу борада маҳалла фаолларининг юзага келаётган муаммоларни бирдамлик ва ҳамжиҳатликда енгиб ўтишаётгани, ҳашар уюштирилиб, музламали йўллар тозаланаётгани қувонарли.
Фуқаролар мулоқот давомида хонадонларни иссиқлик билан таъминлашда электр таъминотидаги узилишлар кўп сабаб бўлаётганини айтишди. Вилоят раҳбари ижтимоий соҳа объектлари билан бир қаторда кўп қаватли уйларни ҳам электр билан таъминлашда мутасаддилар асосий эътибор қаратишлари зарурлигини таъкидлади.
Уйчи тумани ИИБ профилактика инспекторлари юзага келган ноқулай об-ҳаво шароитида туман ҳудудида ўтказилаётган "Xaвфсиз тун" тезкор-профилактик тадбирлари доирасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида кенг кўламдаги чора-тадбирларни амалга оширишмоқда.
Профилактика инспекторлари томонидан якка- ёлғиз, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд инсонлар ҳолидан хабар олинди.
Тадбир давомида ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, таълим муассасалари, тез ёрдам шифохоналарининг иситиш тизимини ишлаши, (кўмир) захираси назоратга олинган.






