🔰Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг вилоят бошқармаси ташаббуси билан Уйчи туманида 50 кг. ош дамланди.
🔰Қиш-қировли, оғир кунларда айрим имконияти чекланган фуқароларга алоҳида эътибор зарур бўлади. Бундай вақтда бир-бирига кўмак бериш, ҳолидан хабар олиш, йўқлаш, меҳр-эътибор кўрсатиш халқимизга хос фазилат.
🔰Уйчи тумани Беруний МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли тураржой биноларида яшовчи аҳолига қулайлик яратиш мақсадида дошқозонда 50 кг. ош дамланиб, 20 нафар фуқарога қишки кийим-бош бепул тарқатилди.






