Туман ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Тадбирлар давомида профилактик ҳисобда турадиган шахслар билан якка тартибда суҳбатлар олиб борилиб, уларнинг яшаш шароитлари ўрганилмоқда.
Шунингдек, ҳозирги аномал об-ҳаво шароитини ҳисобга олган ҳолда ходимлар томонидан ижтимоий объектлар ва таълим муассасаларининг иситиш тизимини ишлаши назоратга олинган.






