Бир неча кун давом этаётган аномал об-ҳаво шароитида кўп қаватли тураржой биноларида яшовчи аҳоли учун ҳам бирмунча ноқулайликлар келтириб чиқараётгани сир эмас.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Уйчи туманидаги кўп қаватли турар-жой биноларида бўлиб, аҳолининг яшаш шароити ва амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Кўп қаватли уйларга борувчи йўллар музламалардан тозаланмоқда. Бу борада маҳалла фаолларининг юзага келаётган муаммоларни бирдамлик ва ҳамжиҳатликда енгиб ўтишаётгани, ҳашар уюштирилиб, музламали йўллар тозаланаётгани қувонарли.
Фуқаролар мулоқот давомида хонадонларни иссиқлик билан таъминлашда электр таъминотидаги узилишлар кўп сабаб бўлаётганини айтишди. Вилоят раҳбари ижтимоий соҳа объектлари билан бир қаторда кўп қаватли уйларни ҳам электр билан таъминлашда мутасаддилар асосий эътибор қаратишлари зарурлигини таъкидлади.






