Уйчи тумани ИИБ профилактика инспекторлари юзага келган ноқулай об-ҳаво шароитида туман ҳудудида ўтказилаётган "Xaвфсиз тун" тезкор-профилактик тадбирлари доирасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида кенг кўламдаги чора-тадбирларни амалга оширишмоқда.
Профилактика инспекторлари томонидан якка- ёлғиз, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд инсонлар ҳолидан хабар олинди.
Тадбир давомида ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, таълим муассасалари, тез ёрдам шифохоналарининг иситиш тизимини ишлаши, (кўмир) захираси назоратга олинган.






