Вилоят ҳокими раҳбарлигида Наманган вилоятида қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича кунлик штабнинг кенгайтирилган йиғилишида вазиятни қатъий назоратга олиш, муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш, аҳолига енгиллик яратиш мақсадида ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларга кўмир тарқатиш топшириғи берилган эди.
Уйчи туманида 460 та эҳтиёжманд оила рўйхати шакллантирилиб, 138 тонна кўмир тарқатилмоқда. Ҳар бир оилага ўртача 300 кг. дан кўмир бепул етказиб берилмоқда.
Кўмирни хонадонларга етказилиши ва тизимли иш ташкил этилиши туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими масъуллари томонидан назоратга олинган.






