Янгиликлар
Жорий йил мобайнида Уйчи туман адлия бўлими ФҲДЁ бўлинмаси томонидан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, соҳага доир қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини фуқароларга етказиш борасида кўплаб тарғибот тадбирлари амалга оширилди.Хусусан, давлат хизматлари маркази билан ҳамкорликда “Ўзимиз келдик” акцияси доирасида Уйчи тумани Янгиҳаёт, Деҳқон, Беруний, Қашқар маҳаллаларида сайёр қабуллар ташкил этилди. Мазкур сайёр қабуллар давомида фуқароларга туғилиш, ўлим, никоҳни қайд этиш каби ФҲДЁ хизматлари кўрсатилишининг ўзига хос хусусиятлари, хотин-қизлар учун қонунчиликда белгилаб қўйилган имтиёзлар, эрта турмуш ва ажримлар сони кўпайишига сабаб бўлаётган омиллар юзасидан тушунтиришлар берилиб, фуқароларнинг оғзаки мурожаатлари тингланди ва 4 та фуқаронинг мурожаати ФҲДЁ бўлими иш юритувига қабул қилинди.Шунингдек, мазкур сайёр қабуллар давомида фуқароларга давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан мобил-ИД тизимидан рўйхатдан ўтказиш, тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш каби сайёр хизматлар ҳам тақдим этилди.Н.ДОСБОЕВА,Уйчи туман адлия бўлими ФҲДЁ мудираси.
Yoʻqolgan kadastr pasportini qayta tiklash uchun ariza beruvchi DXMga oʻzi kelgan holda murojaat etishi yoki YIDXPda davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtishi kerak.Agar siz o’zingiz kelib murojaat etgan taqdiringizda, DXM xodimlari sizning nomingizdan, YIDXP orqali murojaat etadilar va belgilangan shakldagi soʻrovnomani elektron shaklda mustaqil toʻldiradilar.Uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilayotganda, soʻrovnomaga belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma hamda soʻrovnomaga koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni tasdiqlovchi hujjat taqdim qilinadi.Kadastr(yigʻmajildi) pasporti yoʻqolganda(yaroqsiz holga kelganda), qogʻoz yoki plastik shaklda yangi kadastr pasporti ikki ish kuni mobaynida beriladi.
Dadaxon Abdimitalov,Uchqo’rg’on tuman adliya bo’lim davlat xizmatlari markazi bosh mutaxassisi
✅Ҳукуматнинг 535-сон qaroriga (https://lex.uz/docs/-4977684) асосан қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:
🏢Кўчмас мулк обекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки обектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
🏘Кўчмас мулк обектининг бир қисми бегоналаштирилганда обектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
📋Кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк обекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан).
❇️Мазкур давлат хизматидан Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ёки ЙИДХП (my.gov.uz) орқали электрон тарзда фойдаланишингиз мумкин.
Сардорбек Абдухалилов,Учқўрғон туман Давлат хизматлари маркази катта мутахассиси
✅ Бунда таълим кредитлари:
🔹 Марказий банкнинг асосий ставкасида;🔹 БҲМнинг 65 бараваригача 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга ажратилади;🔹 Кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахслар биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;🔹 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандлари учун таълим кредити олишда гаров ва кафиллик талаб этилмайди.
Т.Шокиров,Учқўрғон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш Уйчи туман бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман ҳокимлиги ахборот хизмати, “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши, туман маданият бўлими, оила ва хотин қизлар бўлими ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” номли маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
🔰Тадбирга нуронийлар, меҳнат фахрийлари, фаол аёллар таклиф қилинди. Туман маданият бўлими томонидан концерт дастури намойиш этилиб, унда туманнинг таниқли санъаткорлари ижросида ватан, инсон қадрини улуғловчи тароналар куйланди.
“Нуронийлар” кенгаши раиси Т.Исматиллаев ҳамда меҳнат фахрийси А.Режаббаев узоқ йиллик тажрибалари ҳақида гапириб, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларни эътироф этдилар, бугунги кунда мустақил Ўзбекистонимизда шукроналик ҳисси билан яшаш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш, ёшлар тарбиясида нуронийларнинг ўрни ҳақида тўхталдилар.






