Жорий йил мобайнида Уйчи туман адлия бўлими ФҲДЁ бўлинмаси томонидан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, соҳага доир қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини фуқароларга етказиш борасида кўплаб тарғибот тадбирлари амалга оширилди.Хусусан, давлат хизматлари маркази билан ҳамкорликда “Ўзимиз келдик” акцияси доирасида Уйчи тумани Янгиҳаёт, Деҳқон, Беруний, Қашқар маҳаллаларида сайёр қабуллар ташкил этилди. Мазкур сайёр қабуллар давомида фуқароларга туғилиш, ўлим, никоҳни қайд этиш каби ФҲДЁ хизматлари кўрсатилишининг ўзига хос хусусиятлари, хотин-қизлар учун қонунчиликда белгилаб қўйилган имтиёзлар, эрта турмуш ва ажримлар сони кўпайишига сабаб бўлаётган омиллар юзасидан тушунтиришлар берилиб, фуқароларнинг оғзаки мурожаатлари тингланди ва 4 та фуқаронинг мурожаати ФҲДЁ бўлими иш юритувига қабул қилинди.Шунингдек, мазкур сайёр қабуллар давомида фуқароларга давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан мобил-ИД тизимидан рўйхатдан ўтказиш, тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш каби сайёр хизматлар ҳам тақдим этилди.Н.ДОСБОЕВА,Уйчи туман адлия бўлими ФҲДЁ мудираси.