✅Ҳукуматнинг 535-сон qaroriga (https://lex.uz/docs/-4977684) асосан қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:
🏢Кўчмас мулк обекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки обектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
🏘Кўчмас мулк обектининг бир қисми бегоналаштирилганда обектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
📋Кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк обекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан).
❇️Мазкур давлат хизматидан Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ёки ЙИДХП (my.gov.uz) орқали электрон тарзда фойдаланишингиз мумкин.
Сардорбек Абдухалилов,Учқўрғон туман Давлат хизматлари маркази катта мутахассиси






