Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш Уйчи туман бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман ҳокимлиги ахборот хизмати, “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши, туман маданият бўлими, оила ва хотин қизлар бўлими ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” номли маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
🔰Тадбирга нуронийлар, меҳнат фахрийлари, фаол аёллар таклиф қилинди. Туман маданият бўлими томонидан концерт дастури намойиш этилиб, унда туманнинг таниқли санъаткорлари ижросида ватан, инсон қадрини улуғловчи тароналар куйланди.
“Нуронийлар” кенгаши раиси Т.Исматиллаев ҳамда меҳнат фахрийси А.Режаббаев узоқ йиллик тажрибалари ҳақида гапириб, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларни эътироф этдилар, бугунги кунда мустақил Ўзбекистонимизда шукроналик ҳисси билан яшаш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш, ёшлар тарбиясида нуронийларнинг ўрни ҳақида тўхталдилар.






