"Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда". Дарҳақиқат, шундай. Юртбошимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида ҳам таълим сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди.

Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев бугунги иш фаолиятини ижтимоий соҳа объектларини ўрганишдан бошлади. 41-мактабнинг юқори синф ўқувчилари билан суҳбатлашиб, мактабга 100 дона янги бадиий адабиётлар совға қилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси томонидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди давлат гранти асосида “Инсон қадри устувор давлат” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида “Жамоатчилик назорати: тажриба, таҳлил ва кузатувлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Уйчи туманида «Хавфсиз тун» профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.

Юзага келган туманли об-ҳаво шароитида Ровот, Жийдакапа, Машад, Ёрқўрғон, Марказ ҳудудларига бириктирилган ходимлар томонидан транспорт воситаси тезлигини 10-20 км/соатгача камайтириш, содир этилиши мумкин бўлган йўл -транспорт ҳодисасининг олдини олиш мақсадида ҳудудларда балон ёқиб, туманни тарқатиш чоралари кўрилмоқда.

Пробация ва маъмурий назоратда бўлган фуқаролар текширилиб, чеклов қоидаларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ижтимоий объектлар иситилиши текширилиб, бензин қуйиш шахобчаларида жамоат тартиби сақланмоқда. Шунингдек куз-қиш штабида фуқаролардан келган мурожаатлар, муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Фуқаролар мол-мулки ва соғлигини ҳимоя қилиш, инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган буюмлар билан содир этилиши мумкин бўлган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

"Хавфсиз тун" тадбири давом этмоқда.

2022 - yil «14» - dekabr                                  710-6-86-Q/22                                   Uychi tuman hokimligi

Уйчи туманида уй ва турар жойнинг инвентар йиғма жилдидан олинган маълумотлар айрим турларидан кўчирмалар ва нусхалар бериш тартиби тўғрисида.

Уйчи туманидаги 16-мактабда мактабнинг юқори 8-11-синфлари ўқувчи-ёшлари (қизлари) ўртасида мулоқот йиғилиши ташкил этилди.

Унда мактабнинг хотин-қизлар кенгаши раиси Дилором Қамбарова, психолог Муҳаббат Ниязова, кутубхоначи Нодира Собирова, ҳамшира Маҳфора Сайфиддинова бугунги кунда қизлар кийиниш маданияти, одоб-ахлоқ, шахсий гигиена қоидалари, эрта турмушнинг олдини олиш, касб-ҳунарга йўналтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича фикр билдиришди.‌‌

Подкатегории