Уйчи туманида «Хавфсиз тун» профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.

Юзага келган туманли об-ҳаво шароитида Ровот, Жийдакапа, Машад, Ёрқўрғон, Марказ ҳудудларига бириктирилган ходимлар томонидан транспорт воситаси тезлигини 10-20 км/соатгача камайтириш, содир этилиши мумкин бўлган йўл -транспорт ҳодисасининг олдини олиш мақсадида ҳудудларда балон ёқиб, туманни тарқатиш чоралари кўрилмоқда.

Пробация ва маъмурий назоратда бўлган фуқаролар текширилиб, чеклов қоидаларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ижтимоий объектлар иситилиши текширилиб, бензин қуйиш шахобчаларида жамоат тартиби сақланмоқда. Шунингдек куз-қиш штабида фуқаролардан келган мурожаатлар, муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Фуқаролар мол-мулки ва соғлигини ҳимоя қилиш, инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган буюмлар билан содир этилиши мумкин бўлган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

"Хавфсиз тун" тадбири давом этмоқда.