Уйчи туманидаги 16-мактабда мактабнинг юқори 8-11-синфлари ўқувчи-ёшлари (қизлари) ўртасида мулоқот йиғилиши ташкил этилди.
Унда мактабнинг хотин-қизлар кенгаши раиси Дилором Қамбарова, психолог Муҳаббат Ниязова, кутубхоначи Нодира Собирова, ҳамшира Маҳфора Сайфиддинова бугунги кунда қизлар кийиниш маданияти, одоб-ахлоқ, шахсий гигиена қоидалари, эрта турмушнинг олдини олиш, касб-ҳунарга йўналтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича фикр билдиришди.






