2022 - yil «14» - dekabr                                  710-6-86-Q/22                                   Uychi tuman hokimligi

Уйчи туманида уй ва турар жойнинг инвентар йиғма жилдидан олинган маълумотлар айрим турларидан кўчирмалар ва нусхалар бериш тартиби тўғрисида.

Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 6, 25-моддаларига, Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олишнинг ягона тизими тўғрисида"ги Низомнинг 12-бандига асосан,

ҚАРОР      ҚИЛАМАН:

  • Давлат кадастрлари палатаси Уйчи туман филиалининг 2022 йил 10 ноябрдаги 593-сонли таклиф хати маълумот учун қабул қилинсин.
  • Уйчи туманида уй ва турар жойнинг инвентар йиғма жилдидан олинган маълумотлар айрим турларидан кўчирмалар ва нусхалар бериш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  • Давлат кадастрлари палатаси Уйчи туман филиали ушбу қарорда белгиланган тартибга риоя этилиши устидан назорат ўрнатсин.
  • Ушбу қарор "Уйчинома" газетасининг навбатдаги сонида расман эълонқилинсин ҳамда бир иш куни ичида ҳокимликнинг расмий веб-сайти (uychi24.uz)га жойлаштирилсин.
  • Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучгакиради.
  • Мазкур қарордан норози шахслар юқори турувчи органга ёки судга шикоятқилиш ҳуқуқига эга.
  • Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Ғофуровзиммасига юклатилсин.

                    Tuman hokimi                                               Sh.Musayev

Uychi tuman hokimining

2022 yil 14 dekabrdagi

710-6-86-Q/22-son qaroriga

1-ilova

Уйчи туманида уй ва турар жойнинг инвентар йиғма жилдидан олинган маълумотлар айрим турларидан кўчирмалар ва нусхалар бериш

ТАРТИБИ

  • Ушбу тартиб Уйчи туманида жисмоний ва юридик шахсларга (мулк эгалариёхуд мулк эгасининг ишончномаси асосида ҳаракат қилувчи шахсларга), шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига уй ва турар жойнинг инвентар йиғма жилдидан олинган маълумотлар айрим турларидан (кейинги ўринларда "Инвентар йиғма жилд") кўчирмалар ва нусхалар бериш тартибини белгилайди.
  • Уй ва турар жойнинг инвентар йиғма жилди уй ёки турар жой фойдаланиш учунқабул қилиб олинаётганда ёхуд турар жой уй-жой фондига киритилаётганда тузилади.
  • Инвентар йиғма жилддан кўчирмалар ва нусхалар мустақил ҳужжатларниташкил этади.
  • Инвентар йиғма жилднинг нусхалари ва бошқа инвентаризация ҳужжатлариДавлат кадастрлари палатаси Наманган вилоят бошқармасининг Уйчи туман филиали архивида, шунингдек, давлат архивларида сақланади.
  • Уй ва турар жойнинг инвентар йиғма жилдидан олинган маълумотлар айримтурларидан кўчирмалар ва нусхалар филиалнинг иш кунларидаги иш вақти давомида берилади.
  • Жисмоний ва юридик шахсларга инвентар йиғма жилддан нусхалар мурожаат(сўров) келиб тушган кундан бошлаб 2 иш куни давомида берилади.
  • Инвентар йиғма жилддан нусхалар филиал муҳри билан тасдиқланган ҳолдаберилади.
  • Мулкдорнинг ёки унинг ишончномаси асосида ҳаракат қилувчи шахснинг,шунингдек, мулкдор меросхўрининг сўровига кўра Инвентар йиғма жилднинг нусхаси электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.
  • Инвентар йиғма жилддан кўчирмалар ва нусхалар давлат ҳокимияти вабошқарув органларига бепул берилади.
  • Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мурожаатига асосан инвентар йиғмажилд вақтинча фойдаланиш учун 3 ой муддатгача тақдим этилиши мумкин.
  • Инвентар йиғма жилддан нусхалар бепул берилади, қонунчилик ҳужжатлариданазарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
  • Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг Давлат реестридан электронкўчирма бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган "Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартиби" ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари асосида амалга оширилади.
  • Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда инвентар йиғмажилддан нусхалар бериш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.