Янги йил байрами ҳам яқинлашиб келиши билан пиротехника воситаларни кўча-кўйда пуллаб, мўмайгина даромад олишни мақсад қилган уддабуронлар фош этилмоқда.
Шу каби ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Уйчи тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан профилактик тадбирлар ўтказилди. Натижада қиймати 8 миллион 709 минг сўмлик жами 29031 дона, 483 та қутидаги “Британик”, “Новый век”, “Трения” номли пиротехника воситасини вояга етмаган мактаб ўқувичлари ва фуқаролар томонидан сотаётганлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилди.
Айни дамда, мазкур пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган бўлиб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






