Ёшлар эртанги келажагимиз. Уларнинг тақдири ва ҳаёти ҳеч биримизни бефарқ қолдирмаслиги керак.

Шу кунларда Уйчи туманидаги барча секторларда маҳаллада фаолият олиб борувчи “Бешлик тизими”ёрдамида 14-30 ёшгача бўлган ёшлар хатлови бўйича иш ташкил этилмоқда.

Бундан кўзланган мақсад хатлов натижасида олий таълимда ўқиётганлар, иш билан банд бўлганлар ёки ишсизлар, ногиронлар, “Ёшлар дафтари”га тавсия этиладиганлар, тадбиркорлик қилиш истагидагилар, асбоб-анжомларга эҳтиёжи борлар, ўқув марказларида ўқишни хоҳловчилар, узоқ муддатга кетган шахслар, нотинч оилалар билан ишлаш масалаларини атрофлича ўрганиб, 2023 йилда тизимли иш ташкил этиш.