Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан уйчилик фидойилардан 107 нафари “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.
Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган маросимни туман ҳокими Шуҳрат Мусаев очиб, тақдирланганларни самимий табриклади. Шундан сўнг сектор раҳбарлари иштирокида эсдалик нишони ва гувоҳномалар тантанали тарзда топширилди.
Кўп йиллик самарали меҳнатлари учун “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланганлар сафида ижтимоий ва коммунали соҳаларда жонкуярлик кўрсатиб ишлаётган ҳамюртларимиз ҳам борлиги, албатта, қувонарлидир.






