Дарҳақиқат, демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади. Конституция ҳар қандай давлатни давлат –миллатни миллат сифатида танитадиган кўзгудир.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган. У 6 бўлим, 26 боб, 128 та моддадан иборат.
Конституциямиз йиллар давомида эришилган ютуқларимиз – миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш йўлимиз ва инсон ҳуқуқ ҳамда эркинликлари кафолатларини белгилаб берди. Ишонч билан айтиш мумкинки, Республикамиз Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. Конституциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланди.
Конституциямиз мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинч- осуда, форовон ҳаётини таъминлашнинг муҳим асосидир. Унинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, аҳоли, айниқса, ёшлар онгида Ватанга садоқат, қонунларимизга ҳурмат туйғусида тарбиялашнинг кафолатидир.
Конституциямизда ўз ифодасини топган энг асосий мақсад инсон манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш масаласини долзарб вазифа қилиб қўйилганлигидир. Инсон манфаатларини таъминлаш учун эса энг аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш керакдир .
Албатта, Юртбошимиз айтганларидек, инсон манфаатлари устувор бўлган юртдагина юксалиш бўлади. Бундай давлат фуқароси ҳар томонлама баркамол бўлиб, ватан учун, халқ учун жон-жаҳонини фидо қилишга доимо тайёр бўлади. Инсон ҳуқуқларининг таъминланганлик даражаси билан айнан давлатнинг демократик ривожланганлик даражаси ўлчанади.
Мухтасар қилиб айтганда, инсон ҳуқуқларига оид халқаро принцип ва стандартларини ўзида мужассам этган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормалари ва принциплари миллий қонунчилик негизини ташкил этди ҳамда юртимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг барқарор ҳуқуқий асоларини яратишда мустаҳкам пойдевор бўлади.
Нозима КАРИМОВА,
туман адлия бўлими ФҲДЁ бўлимининг 2-тоифали инспектори.






