Дастлаб туман тиббиёт бирлашмаси марказий касалхонаси қозонхонаси ва бу ерда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, яратилган кўмир захираси билан танишди. Сўнг қабул бўлимида беморларга яратилган шарт-шароитлар, дори-дармон таъминоти, хоналардаги ҳарорат ўрганилиб, беморлар билан суҳбатлашилди.
Туман ҳокимлигида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни вақтида бартараф этиш, мавсумда тумандаги кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида узлуксиз фаолият олиб борувчи ”Уйчи туман куз-қиш штаби” ташкил этилган. Туманда “Наманган кўмир таъминот” МЧЖ аҳолининг кўмирга бўлган талаб ва эҳтиёжини тўлиқ қондириб келмоқда. Бу ерда кўмир таъминотидаги вазият доимий назоратга олинган. Шунингдек, 9-мактабга ташриф давомида ҳам иссиқлик таъминоти яхши йўлга қўйилганлиги, етарли кўмир захираси яратилганлиги маълум бўлди.
Вилоят раҳбари куз-қиш штаблари фаолиятини узлуксиз ва тизимли ташкил этиш, ҳар бир мурожаатни ўрганиш ва амалий натижага эришиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати






