Азиз шифокорлар, қадрли фахрийлар, тиббиётимиз жонкуярлари!
Авваломбор, дунёдаги энг улуғ ва шарафли касб эгаси бўлган Сиз азизларни, Сизлар орқали туманимиздаги барча шифокорларни, мўътабар фахрийларимизни - "Тиббиёт ходимлари куни" билан чин қалбимдан табриклаб, ўзимнинг энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.
Муҳтарам Юртбошимиз томонларидан тиббиёт соҳасига кўрсатилаётган эътибор, амалга оширилаётган туб ислоҳотлар бугун ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда. Яъниким, тиббиёт ходимлари ҳам, халқимиз ҳам буни кўриб, билиб, юракдан ҳис этиб турибди. Яқин йилларда бу даражада эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмаган эди.
Шифохоналаримизда дори-дармондан тортиб шарт-шароитларгача ўрганилиб, ўз вақтида муаммолар бартараф этилмоқда. Бу халқимизга янада сифатли, шу билан бирга, малакали тиббий хизмат кўрсатиш имконини бермоқда.
Кўрсатилаётган бундай ғамхўрликларга жавобан халқимизни рози қилиш, касалликларни эрта аниқлаб, тиббий профилактикани янада кучайтириш Сизларнинг зиммангизга катта масъулият юклайди.
Туманимизнинг 225 мингдан ортиқ аҳолисига юқори малакали тиббиёт ходимлари кеча-ю кундуз хизмат кўрсатиб келаётгани қувонарлидир.
Шифокорлик касби шарафли, шу билан бирга, ғоятда масъулиятли касблардан. Сизларнинг биргина ширин сўзингиз билан ҳам беморлар дардига малҳам топиши мумкин.
Кунни тунга, тунни кунга улаб, доимо бедор юрадиган, эл дардига малҳам бўлиб, олқиш олаётган, касбига садоқатли, фидойи ва жонкуяр шифокорларнинг туманимизда ҳам кўплиги, албатта, бизларни севинтиради.
Шундай қувончли дамларда Муҳаммадюсуф Раҳмонов, Абдулбоқи Қозоқов, Марат Рамазонов, Бекмирза Отамирзаев, Маҳаммаджон Абдуллаев, Бусорахон Каримова, Иқболхон Шерматова, Маҳмудахон Олимова, Тўхтахон Қориева каби фахрийлар, самарали фаолият олиб бораётган Маҳаммаджон Қурбонбоев, Каримжон Мадраҳимов, Ҳилола Солиева, Дилфуза Насриддинова, Моҳира Отажонова, “Соғлиқни сақлаш аълочиси” Раҳматилла Ҳамидов каби шифокорлар, ўрта тиббиёт ходимларидан Лобархон Машрапова, Ойшахон Сиддиқова, Тоҳира Юлдашева, Феруза Сотиболдиева, Таваккал Ғайбуллаев, Зарифахон Юнусова сингари тиббиётимиз жонкуярлари номини фахр билан тилга оламиз.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака, ҳаётда ва меҳнат фаолиятингизда бахт ва омадлар ёр бўлишини тилайман. Ҳамиша эл дуосини олиб, ҳурмат-эҳтиромга сазовор бўлиб юриш, халқимизга садоқат билан хизмат қилиш ҳаммангизга насиб этсин.Яна бир бор байрамингиз муборак, азиз шифокорлар!
Шуҳрат МУСАЕВ,Уйчи тумани ҳокими.






