Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Бўёғон МФЙда аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида бир қатор ибратли ишлар қилинмоқда.
Ёш тадбиркор Элдорбек Каримов 24 ёшда. У айни вақтда Наманган муҳандислик педагогика институтида йўл муҳандислиги мутахассислиги бўйича биринчи босқич талабаси. Изланувчан талаба тадбиркорлик соҳасида ҳам тенгдошларига намуна бўлмоқда. Унинг уч сотих майдондаги иссиқхонасида парваришланаётган лимон кўчатлари ҳосилга кириб, даромад келтирмоқда. Бундан ташқари, 12 та оилада асалари ҳам парваришлаяпти.
Тадбирлар Исломбек Усмонжонов фаолиятини бошлаганига икки ой бўлди. Ўз хонадонида саккиз нафар хотин-қизнинг доимий бандлигини таъминлаб, пар кўрпа, адеял сумкаси тикишни йўлга қўйди. Ойига 10 минг дона тайёрланяпти. Айни вақтда олти нафар қиз “уста-шогирд” йўналишида ҳунар ўрганмоқда.






