Кузги шудгорлаш сифатли амалга оширилса, бу келаси йил мўл ҳосили учун мустаҳкам замин яратади. Уйчи туманида 7420 гектар майдон шудгорланиши керак. Бунинг учун 10 отряд шакллантирилиб, 25 та техника жалб қилинган.

Кузги шудгорлашни намунали ташкил этиш ҳамда механизаторларни рағбатлантириш мақсадида туман ҳокимлигининг ошхонасида бир пиёла чой устида тадбир ўтказилди. Унда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев иштирок этиб, механизаторларга миннатдорчилик билдирди. Тадбир якунида уларга иш ҳақи, ун ва ўсимлик ёғи тарқатилди.

🔸Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг "Аҳоли кунлик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган энг долзарб муамоларни ўрганиш орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги фармойиши ижросини бажариш давом этмоқда.

🔸Уйчи тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев ҳамда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси билан ҳамкорликда тумандаги шағалланмаган кўчаларни шағаллаштириш ишлари давом эттирилмоқда.

🔰 Бугун тумандаги Ўнҳаят МФЙнинг " Соҳибкор" кўчаси, Хўжаобод МФЙнинг "Соҳил"кўчаси ҳамда Тепасарой МФЙнинг" Соҳилбўйи" кўчаларида шағаллаштириш ва текислаш ишлари олиб борилмоқда.

✅Ушбу ташаббусдан кўзланган мақсад фуқаролар учун қулай шароит яратиб беришдир.

"Тиббиёт ходимлари куни" муносабати билан Уйчи туман маданият марказида байрам тантанаси бўлиб ўтди.

Шодиёнада туман ҳокимининг ўринбосарлари Аброр Собиров, Саидахон Аҳмадалиевалар сўзга чиқиб, самимий тилаклар билдиришди ҳамда соҳа фидойиларидан бир гуруҳига "Ташаккурнома", эсдалик совғаларини топширдилар.

Тадбир давомида туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари ҳам тақдим қилинди.

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Зулфия Мамажонова тантана иштирокчиларига эзгу тилаклар билдирди.

Туман маданият бўлими "Тарона" ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари иштирокидаги байрам концерт дастури барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Унда 31 нафар ёш иштирок этди.

Учрашувда ёшлар томонидан турли мазмундаги 7 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 2 таси жойида ижобий ҳал этилди, 2 нафар ёшнинг мурожаати юзасидан тушунтириш берилди. Қолган 3 та мурожаат қўшимча ўрганиш талаб қилганлиги боис ижроси назоратга олинди.

✅Учрашувда ёшларнинг муаммоларини ҳамда мурожаатларини ҳал этиш учун тумандаги мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашди.

Бугун “Ёшларга кўмак” лойиҳаси асосида Уйчи туманидаги Истиқлол МФЙдаги ЎзХДП бошланғич партия ташкилоти раиси Гулбаҳор Исматова томонидан амалга оширилган ишлар билан танишилди. Маҳалланинг "Бой" кўчасида яшовчи “Ёшлар дафтари”га киритилган Маҳфуза Режаббоевага 8,5 миллион сўм имтиёзли маблағ эвазига иссиқхона қилиб берилди. Ҳозирда у икки марта ҳосил олиб, даромад ола бошлади.

Тадбиркор Ирода Қаюмова ўз хонадонида қандолатчилик цехи ташкил қилиб, “уста-шогирд” йўналишда 15 нафар қизга қандолатчилик сирларини ўргатмоқда.

Бундан ташқари, мамлакатимиз раҳбарининг ПҚ 20-сонли қарори билан ажратилган 10 сотихли ер майдонидан унумли фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишилди ва бу соҳада партия фаоли Одилжон Акбаров ўз тажрибасидан сўзлаб берди.

Подкатегории