"Тиббиёт ходимлари куни" муносабати билан Уйчи туман маданият марказида байрам тантанаси бўлиб ўтди.
Шодиёнада туман ҳокимининг ўринбосарлари Аброр Собиров, Саидахон Аҳмадалиевалар сўзга чиқиб, самимий тилаклар билдиришди ҳамда соҳа фидойиларидан бир гуруҳига "Ташаккурнома", эсдалик совғаларини топширдилар.
Тадбир давомида туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари ҳам тақдим қилинди.
Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Зулфия Мамажонова тантана иштирокчиларига эзгу тилаклар билдирди.
Туман маданият бўлими "Тарона" ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари иштирокидаги байрам концерт дастури барчага кўтаринки кайфият бағишлади.






