🔸Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг "Аҳоли кунлик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган энг долзарб муамоларни ўрганиш орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги фармойиши ижросини бажариш давом этмоқда.

🔸Уйчи тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев ҳамда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси билан ҳамкорликда тумандаги шағалланмаган кўчаларни шағаллаштириш ишлари давом эттирилмоқда.

🔰 Бугун тумандаги Ўнҳаят МФЙнинг " Соҳибкор" кўчаси, Хўжаобод МФЙнинг "Соҳил"кўчаси ҳамда Тепасарой МФЙнинг" Соҳилбўйи" кўчаларида шағаллаштириш ва текислаш ишлари олиб борилмоқда.

✅Ушбу ташаббусдан кўзланган мақсад фуқаролар учун қулай шароит яратиб беришдир.