Кузги шудгорлаш сифатли амалга оширилса, бу келаси йил мўл ҳосили учун мустаҳкам замин яратади. Уйчи туманида 7420 гектар майдон шудгорланиши керак. Бунинг учун 10 отряд шакллантирилиб, 25 та техника жалб қилинган.
Кузги шудгорлашни намунали ташкил этиш ҳамда механизаторларни рағбатлантириш мақсадида туман ҳокимлигининг ошхонасида бир пиёла чой устида тадбир ўтказилди. Унда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев иштирок этиб, механизаторларга миннатдорчилик билдирди. Тадбир якунида уларга иш ҳақи, ун ва ўсимлик ёғи тарқатилди.






