Янгиликлар
Саматова Наргиза Гавситдиновна,
Уйчи туман ФҲДЁ бўлими 1 тоифали инспектори
Оила – муқаддас қўрғон. Азалдан шундай бўлиб келган. Қўрғоннинг пойдевори эса никоҳдир. Турмуш тарзимизда никоҳ деганда, ҳам қонунан ҳам шаръан никоҳларни тушунамиз. Ўрнатилган тартиблар бўйича ёш келин-куёвлар аввал қонуний кейин шаръий никоҳланади. Бундан икки томоннинг ҳотиржамлиги таъминланади. Айниқса, оналар қизларини ёмон кўзлардан асраб-авайлаб, чиройли таълим-тарбия бериб, бировнинг уйига беҳавотир никоҳдан ўтказиб, юборишлари одатларимизга айланган. Қизини турмушга узатган ота ва онанинг бахти ҳам шу, аслида. Борган хонадонида тинч-тотув яшаши, қонуний ҳуқуқлари таъминланишидан манфаатдор ота ва она қувончи, келгусида фарзандларининг камолини ва давомчиларини кўришдир.
Қайсики оила қонуний никоҳ асосига қурилар экан, ана шу оилада барака, умрбоқийлик, таҳликасиз соғлом ҳаёт тарзи ташкил топади. Туғилажак фарзандларининг ҳам ҳуқуқлари тўлиқ таъминланади. Акси бўлса, сарсонгарчилик, ҳуқуқсизлик, ҳафагарчиликлар келиб чиқади. Буни иш амалиётида гувоҳи бўлаётирмиз.
Бугунги кунда Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш бўлимимизга тез-тез аёлларнинг фарзанди учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси олиш бўйича мурожаат қилиб келиши учрамоқда. Аммо улардан туғилишни қайд этиш учун керакли ҳужжатларни сўраганимизда, фақат онанинг ўз паспорти ва бола туғилганлиги хақидаги туғруқхонадан берилган маълумотнома борлигини маълум қилмоқда. Турмуш ўртоғини ва никоҳ гувоҳномаси сўралганида эса, қонуний никоҳдан ўтмаганлигини ҳамда эри узоқ сафарда эканини айтади. Шунингдек, турмуш ўртоғини яқин орада келолмаслиги маълум қилиши ачинарли ҳолат.
Бу каби ҳолатларда фарзандининг туғилиши ёлғиз она аризасига кўра қайд этилишини, болага отанинг фамилиясини бериб бўлмаслиги айтилса, оналар ҳафа бўлиб, йиғлашга тушади. Минг пушаймонлар қилиб, оила қонунчилигини билиш қанчалар зарурлигини қайта-қайта таъкидламоқдалар. Ҳақиқатдан ҳам қонунни билмаслик бу каби кўнгилсизликлардан қутқара олмайди. Бугунги кунда ёшларимиз мана шуни яхши тушуниб етиши керак.
Оила кодексининг моддаларига ва ФҲДЁ бўлимларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг талабларига асосан бола конуний никоҳда турган онадан туғилганида, унинг ота-онаси тўғрисидаги ёзув тўғридан-тўғри ота-онанинг шахсини тасдиқловчи хужжатлари ва никоҳ гувоҳномаси асосида ёзилади. Аксинча бўлса, яъни, ота-она ўзаро қонуний никоҳда бўлмасалар, ота-онанинг оталикни белгилаш тўғрисидаги биргаликда берган аризасига биноан гувоҳнома ёзилади. Агар ота-она ўз вақтида қонуний никоҳдан ўтганларида эди, бундай оворагарчиликларсиз никоҳ гувоҳномаси асосида боланинг туғилишини қайд этиш мумкин бўларди. Бу эса ФҲДЁ бўлимлари олдидаги энг оғриқли муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.
Бинобарин, биз маҳаллаларга чиқиб, қонуний никоҳнинг афзаллиги ҳақида тушунтиришларимизга қарамай, бу муаммо давом этиб келмоқда. Демак, таълим муассасаларида юқори (10-11-синф) синфлари учун “Оила қонунчилиги”, “Оила психологияси”, “Рўзғор илми” бўйича махсус фанлар ўтилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу билан ёшлар онгида қонуний никоҳнинг афзалликлари, оилавий муаммоларни ҳал этишда шошмашошарликка йўл қўймаслик зарурлиги сингдирилади. Айниқса, ўзбек халқининг тарих синовларидан ўтган азалий оила қадриятлари, никоҳнинг муқаддас эканлиги ва уни асраб-авайлаш лозимлиги, оилада эр-хотин сабр-тоқатли, иродали бўлиши ҳақида ёшларга кенг тушунтирилса, келгусида қуриладиган оилалар мустаҳкамлиги таъминлашга эришиларди.
Дейлик, айрим оилаларда арзимас сабаб ва важларни рўкач қилиб, шоша-пиша ажрашиш тўғрисидаги қарорга келаётган ёшларимиз, уларни тўғри йўлга сола олмаётган катта авлод вакиллари барчамизни ташвишга солади. Айниқса, бугунги кунда оилавий ажримларда томонлар маҳалла масъулларини аралашишини истамайди. Ўзидан соҳта ориятни ясаб олиб, ниқобланувчилар ҳам борлиги сир эмас, албатта. Натижада мазкур оилага маҳалланинг канвойилари насиҳат қила олмаслиги, арзимас сабаблар билан оилавий ажримлари ортиб бораётганини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилаётган маълумотлардан кўряпмиз. Шу сабабли, суд томонидан кўрилаётган оилавий ажримларнинг суд жараёнлари маҳалларда сайёр суд шаклида ўтказилиши ҳам ана шу маҳалладаги ажрашиш арафасида турган оилаларни сақлаб қолишига хизмат қилар эди.
Оқибатидан жабр кўраётган ё отасиз ё онасиз яшашга маҳкум бўлаётган фарзандларнинг ижтимоий-маънавий соғлом яшаш тарзи ўзгараётганидан қалбимиз оғрийди. Эшикдан отаси ёки онасини кириб келишини кутаётган болаларнинг ҳолати кўз олдимизга келар экан, беиҳтиёр “сен етим эмассан” дегимиз келади. Оиладаги нотўлиқлик муҳитида улғаётган норасидаларнинг қувончли кўзларини маюслантирмайлик...
Хулоса қилиб айтганда, оилалардаги, жамиятимиздаги барқарорлик, тотувликни таъминлашга барчамиз бирдек масъулмиз. Бу масалада сансоларлик қилаётган ҳар бир масъул кўз олдига, болаларнинг меҳрга муҳтож бўлиб, йўлга қараётганини унутмасликлари лозим.
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 2-4 ноябрь кунлари Наманган вилоятининг Уйчи туманида COVID-19 инфекциясига қарши аҳолини эмлашга кенг жалб этиш юзасидан мактабгача таълим ташкилоти мудиралари, умумтаълим мактаблари ўқитувчилар ва маҳалла фаоллари ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди. Тадбирларда ҳудудларда жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳам қатнашдилар. Очиқ мулоқотда соҳа мутахассиси Г.Мўминходжаева томонидан COVID-19 инфекциясига қарши аҳолини эмлашга жалб этиш, вакциналар бўйича маслаҳатлар, эпидемиологик ҳолат, COVID-19 профилактикаси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди. Тадбирларда иштирокчилардан берилган саволларга мутахассис томонидан атрофлича маълумотлар ўтилди.
Уйчи тумани ҳокимининг аҳоли билан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашиб, мурожаатларни тинглашди.
Аҳолини қийнаётган муаммолар ечими бўйича тавсиялар берилди, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди.
Фуқаролар томонидан 12 та турли мазмундаги мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 3 таси жойида ижобий ҳал этилди, 2 нафар фуқаронинг мурожаати юзасидан тушунтириш ишлари берилди. 7 нафар фуқаронинг мурожаати қўшимча ўрганиш талаб қилганлиги боис ижроси назоратга олиниб, мутасадди ташкилотларга йўналтирилди.
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 7-martdagi PF-87-son “Oila va xotin qizlarni tizimli qo'llab-quvvatlashga doir ishlarni yanada jadallashtirish chora-tadbirlari to'g'risida”gi Farmonida yurtimizda xotin-qizlarning huquq va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, ularning iqtisodiy, ijtimoiy va siyosiy faolligini oshirish, sog‘lig‘ini saqlash, kasbga o‘qitish va bandligini ta’minlash, tadbirkorlikka keng jalb etish, ehtiyojmand xotin-qizlarni ijtimoiy qo‘llab-quvvatlash, gender tenglikni ta’minlash borasida olib borilayotgan islohotlarni tizimli davom ettirish belgilangan.
Shunga ko'ra, Uychi tuman adliya bo'limi tomonidan tumandagi mahalla fuqarolari yig'inlari xotin-qizlar faollariga yuqoridagi Farmon mazmun-mohiyatini tushuntirish maqsadida seminar targ'ibot tadbirlari tashkil etildi. Mazkur tadbir davomida tinglovchilarga xotin-qizlar uchun yaratilgan imkoniyat va imtiyozlar tushuntirilib, ularning savollariga javob berildi.
13 ноябрь – “Тиббиёт ходимлари куни” олдидан
СОҒЛОМ БОЛАЛАР КУЛГУСИ ЯНГРАЙДИ
Уйчи туман марказий касалхонасининг болалар бўлимида энг замонавий шарт-шароитлар яратилган. Бу ерда шифокорлар сидқилдан ишлаб, ҳар бир боланинг тезроқ соғайишига бор билим ва маҳоратларини ишга солишяпти. Шу боис бу ерда соғлом болалар кулгуси янграмоқда.






