"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 2-4 ноябрь кунлари Наманган вилоятининг Уйчи туманида COVID-19 инфекциясига қарши аҳолини эмлашга кенг жалб этиш юзасидан мактабгача таълим ташкилоти мудиралари, умумтаълим мактаблари ўқитувчилар ва маҳалла фаоллари ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди. Тадбирларда ҳудудларда жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳам қатнашдилар. Очиқ мулоқотда соҳа мутахассиси Г.Мўминходжаева томонидан COVID-19 инфекциясига қарши аҳолини эмлашга жалб этиш, вакциналар бўйича маслаҳатлар, эпидемиологик ҳолат, COVID-19 профилактикаси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди. Тадбирларда иштирокчилардан берилган саволларга мутахассис томонидан атрофлича маълумотлар ўтилди.






