Янгиликлар
Уйчи туманида ҳам мазкур лойиҳа доирасида кўчатлар экиш бошланди. Бугун Пастгузар МФЙ ҳудудидаги “Саломатлик йўлакчаси”да 2,5 километр йўл атрофига минг тупга яқин павлония, каталфа, япон сафораси, клеон, эмаль каби манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.
Тадбирда Республика экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси вакили Ғ.Шукуров, вилоят атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи А.Жалилов, туман ҳокими Ш.Мусаев, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғи А.Алоходжаевлар иштирок этишди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида тумандаги барча ташкилот, муассаса ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаол қатнашишмоқда.
🔰Мамлакатимизда меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини оилавий ҳаётга тайёрлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимояси масаласига бугунги кунда Юртбошимиз томонидан юксак эътибор қаратилаётгани ҳеч биримиз учун сир эмас.
🔰“Маънавият карвони” томонидан фестиваль доирасида “Инсон қадри учун” лойиҳаси асосида Муҳаммадали Қамбаров бошчилигидаги оилавий болалар уйига “Йўқлов” тадбири ташкил этилди.
🔰Тадбирда иқтидорли ёшлар томонидан инсон қадрини улуғловчи шеърлар ўқилди. Ўзбекистон халқ артисти Одина Ғозиева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Сирожиддин Рауф, “Тақлид-шоу” устаси Сайфиддин Файзиев, туман ҳокими ўринбосари Аброр Собиров, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Эътиборхон Юнусовалар болалар уйи тарбияланувчиларига самимий тилаклар билдиришди.
🔰Якунда Қамбаровлар оиласига туман Маънавият ва маърифат кенгашининг “Эътирофнома”си, эсдалик совғаси, китоблар жамланмаси топширилди.
🌐РМММ Уйчи туман бўлинмаси
🔰Фестиваль доирасида “Меҳр-мурувват ва саховат” лойиҳаси асосида Беруний маҳалласи, Беруний кўчасида яшовчи, болаликдан ногиронлиги бўлган Ойрусхор Маматвалиева ҳолидан хабар олинди.
🔰Хонадонга ташриф буюрган “Маърифат” тарғибот гуруҳи аъзолари, илм-фан, адабиёт, санъат, маданият намоёндалари Ойрухсор ва унинг оила аъзолари билан самимий суҳбат қурдилар.
🔰“Ниҳол” мукофоти совриндори Маржона Қобилова, эстрада хонандаси Алишер Раҳматуллаевларнинг жонли ижродаги шўх тароналари ҳамда “Тақлид шоу” сўз устаси Сайфиддин Файзиевнинг қизиқарли ҳазил-мутойибалари орқали хонадон эгаларига хуш кайфият улашилди.
🔰Якунда инсон қадрини улуғловчи юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб, дуолар қилинди. Мазкур тадбирлар 29 октябрь кунига қадар давом этади.
🌐РМММ Уйчи туман бўлинмаси.
✅Учрашувда 32 нафар ёш иштирок этди.
✅Ёшлар томонидан турли мазмундаги 6 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 2 таси жойида ижобий ҳал этилди, 2 нафар ёшнинг мурожаати юзасидан тушунтириш ишлари берилди. Қолган 2 нафар ёшнинг мурожаати қўшимча ўрганиш талаб қилганлиги боис ижроси назоратга олиниб, тегишли тартибда мутасадди ташкилотларга йўналтирилди.
✅Учрашувда ёшларнинг муаммоларини ҳамда мурожаатларини ҳал этиш учун тумандаги мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашди.
#MAЪНАВИЯТ_ФЕСТИВАЛИ🇺🇿
#Уйчи_тумани🇺🇿
🔰Бирлашган маданият марказида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида маданий-маърифий тадбири бўлиб ўтди. Пойтахтдан келган меҳмонлар байрамона кутиб олинди. Тадбир иштирокчилари илм-фан, адабиёт, санъат, маданият намоёндалари билан учрашдилар.
🔰Тадбир доирасида ёш ижодкор Машҳура Аҳмаджонованинг “Турон адиблари” номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази вакили А.Жўраев, туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова, киноактёр Маъруф Отажановлар ижодкор фаолиятига илиқ фикрлар билдирдилар. “Китоб карвони” лойиҳаси доирасида маркпз кутубхонаси учун китоблар жамланмаси топширилди.
🔰Асосий тадбирни туман ҳокими ўринбосари А.Собиров очиб, “Янги Ўзбекистонни маърифатли жамият”га айлантиришда барчани фаолликка чорлади. “Маънавият карвони” аъзоларининг чиқишлари барчага кўтаринки кайфият бахш этди.
🌐Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси.






